21:00 / 06.02.2018
7 541

Кулгига нима етсин! (хандалар)

Кулгига нима етсин! (хандалар)
“Домофон” ажойиб нарса-да! Эр зинадан кўтарилгунча хотин телевизор, компьютерларни ўчириб, белига фартук тақиб, телефоннинг гўшагини қўйиб… идиш-товоқ юваётган бўлиб туришга улгуради…
***
Бугунги кунда аҳмоқона иш қилиш кам, тағин уни интернетга ҳам қўйиш шарт!
***
Хотин уйқудан уйғониб деди:
— Дадаси, ҳамённи текшириб кўринг-чи, тушимда жуда кўп пул ишлаб топганмишмиз.

— Пул йўқ. Биз у пулнинг ҳаммасига менинг тушимда денгизга бориб дам олиб келдик…
***
Меҳмонда:
— Кечирасиз, сизларда “Нокиа”нинг қувват олувчиси борми?

— Бор.
— Ажойиб! Бир ҳафтага сизларникида қолсам, майлими?
***
Қоронғи тушаётганда ота деразадан қараб, кўчада ўйнаб юрган ўғлига бақирди:
— Боиртой, уйга киришни ўйлаяпсанми?
— Ўйлаяпман.

— Хўш?
— Яна бирпас ўйлай!
***
Эркаклар шунча кўп ёлғон гапиришмасди… Агар аёллар бунчалар кўп сўроққа тутаверишмаганда…
***
Турмушга чиқиш — мазза! Ахир умрингнинг охиригача жиғига тегишдан роҳатланадиган одамни топишнинг ўзи бўладими?!
***
Бола онасига кундалигини узатаётиб, деди:

— Ойижон, энг муҳими, ҳаммамиз соғмиз, тўғрими?
***
Хотин — ошпаз, идиш-товоқ ювувчи, кир ювувчи, ҳамшира, ўқитувчи, тарбиячи, тикувчи, ҳисобчи, руҳшунос, маъшуқа… Эр эса ишдан чарчаб келадиган дам олувчи, холос.
***
— Дадаси, менга табиат билан боғлиқ битта чиройли гап айтинг!

— Азизам, тишларинг куз рангига кирибди!
***
Эр уйга келиб, деди:
— Хотинжон, бугун маош олдим!
— Хурсандман, раҳмат!

— Маошимизни уч баравар ошириб тўлашди.
— Бунча яхши! Менинг дунёдаги энг зўр эржоним!

— Ёнига мукофот пулиям қўшиб беришди.
— Ўзимнинг бебаҳоим, бугун байрам экан-да?

— Байрам, азизам! Шунинг учун ҳам бор пулимнинг ҳаммасига сенга гул сотиб олдим!
— Вой, эсингизни еганмисиз?!
***
Ота-бола бирга дарс тайёрламоқда:
— Мана, болажоним, ўзинг ҳисобла. Онангда 10 минг пул бор. Менда 60 минг сўм бор. Қани, айт-чи, онангда қанча пул бор?

— 70 минг.

— Тўппа-тўғри!
***
Энг ақлли қушлар, ёздаям иссиқ мамлакатларда қолишади…
***
Йўл чеккасида туриб олиб, ёш болаларга текинга конфет тарқатаётган кишини кўрган йўловчи ҳайрон бўлиб сўради:
— Болангизни қидираяпсизми?

— Йўқ, мен тиш дўхтириман!
***
— Бизнинг корхонамизда ишлаб, қанча маош олишни истардингиз?

— “Вой, шуларнинг ҳаммаси менгами?” дейдиган миқдорда!
***
Телесухандон:
— Ҳурматли аёллар, ошхонада пишаётган таомларингиз тагига олмаслиги учун сериал намойишини беш дақиқагача тўхтатиб турамиз!
***
Бой бўлиб кетиш учун яхши бизнес очишингиз, ёки олтин балиқ тутиб олишингиз керак. Билимингиз даражасига қараб, яхшиси, балиқ овига отланганингиз маъқул, деб ҳисоблайман.
***
Бугунги кунда уйнинг хўжайини — “интернет”га пул тўлайдиган одам!
***
— Ҳов, анави ерда уч киши битта йигитни уряпти!

— Э аттанг, телефонимнинг камераси йўқ!
***
Ресторанда хўранда сўради:
— Кечирасиз, менюда ёввойи ўрдак борми?

— Йўқ, аммо сиз учун хонакисини ғазабга миндириб беришимиз мумкин!
***
Балиқ овида:
— Ўғлим, менга озгина нон узат!
— Ноннинг ҳаммасини еб қўйдим, дада!

— Унда онанг пишириб бериб юборган овқатдан бер?
— Униям еб қўйдим.

— Бўлмаса, чувалчангларни ҳам еб қўяқол, кейин нарсаларни йиғиштириб уйга қайтамиз.
Дилдора НАЗАРОВА тайёрлади.

Манба: tasvir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кулгига нима етсин! (хандалар)