00:12 / 13.02.2018
6 167

Бирни кўриб фикр қил…

Бирни кўриб фикр қил…
“Ўзини қидирган аёл” китобида шундай ҳикоя қилинади: Шифохонада эканман, бир қизнинг аҳволи мени ларзага солди. Ўнг гулидан бир гули очилмаган, ўн саккиз ёшлардаги бу қиз оғир хасталикка чалинганди. Касаллиги инсонларга ибрат бўларли эди. Бечора қиз оғиз ракига чалинган, тупук безлари қуриб, ишдан чиққанди. Нам бўлмагани учун оғзи қуриб, парча-парча бўлиб ёрилиб кетган. Лабларида ҳам қон қотиб қолгандек. Оғзи очилмас, тили айланмас, ютинолмасди…

Ё Аллоҳ! Бу нечук даҳшат, нечук ибратли бир аҳвол, ҳамма ижирғанадиган, туплаб ташлайдиган тупук бечора қиз учун ноёб неъматга айланса!

Отаси бадавлат киши экан. Унинг фарёдини ҳеч унутолмайман:
– Мадад бер, Раббим! Бизларга ёрдам қил… Ожиз қолдик… Бир туплам тупукка зор бўлиб қолдик. Уни тополмайман, сотиб ололмайман. Давлатим, кучим бунга етмайди. Бор мол-мулким қизимга бир туплам тупук олишга етмайди! – дея ёлворарди. – Парвардигорим, бизга мадад бер! Сен бизларга чексиз неъматлар ато этгансан. Аммо биз буларни билмаймиз, қадрига етмаймиз. Фақат уларни йўқотгач тушунамиз. Яратган ҳар бир нарсанг бебаҳо, қадрлики, бир туплам тупукни сотиб олишга қурбимиз етмаяпти.

…Нақадар даҳшатли ҳолат эди.

Ё Аллоҳ! Сен нималарга қодирсан-а! Нелар ато этгансан-а биз ношукрларга! Бизни чорасиз қолдирма!

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бирни кўриб фикр қил…