19:21 / 13.02.2018
10 637

Мунажжимлар башорати: 14 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 14 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ижод кишиларининг куни десак муболаға бўлмайди. Айнан улар эрта тонгдан илҳом парилари қуршовида қолишлари кутилмоқда. Тадбиркорлар ҳам бугундан мўмай даромад умид қилсалар бўлади. Оила қурмаганлар романтик учрашувларни бошдан кечиришади. Очиғи, яна қанча вақт романтик учрашув кутиб яшамоқчисиз? Тўй қиладиган, оила даврасида уйқуга кетиб, оила даврасида уйғониш вақти етмадимикан? Нима бўлмасин, танлаганингиз ўзингиз каби очиқкўнгил, ҳалол ва ҳақиқий инсонларга хос барча фазилатларга эга бўлишини истаб қоламиз.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
14 феврал куни биринчи навбатда илгари писанд қилинмаган ишларни бажаришингизга тўғри келади. Баъзилар катта бир фирмага етакчиликдек ажойиб мартабага эга бўлишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Кун давомида янги танишувларни бошдан кечирасиз. Бу учрашувлар сизда бир-биридан ёқимли таассуротлар уйғотиши аниқ. Кечки пайт сизни оммавий тадбирга таклиф этишлари мумкин. Тадбирда албатта иштирок қилинг. У сизга қўшимча куч ва шижоат беради.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
14 февралда ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган қирраларингиз ошкор бўлиш эҳтимоли бор. Лекин хавотирга тушманг. Бу қирралар барчани сизга ҳавас билан боқишга мажбур этади. Ҳамкасблар ҳам атрофингизда гирдикапалак бўлишлари тайин. Муҳаббатга, бахтга лойиқсиз. У қалбингизга, ҳаётингизга кириб келиш арафасида турибди. Кечқурун спортнинг фаол турлари билан шуғулланинг. Саломатлигингизни ташқи хавфлардан ҳимоя этинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун янги инсонлар билан танишувлар кутади. Улар сизга бир-биридан ёқимли лаҳзаларни ҳадя этади. Хаёлот оламидан узоқроқ бўлинг. Хаёлотлар сизни фақат боши берк кўчагагина олиб киради. Реалликка интилинг, кам бўлмайсиз. Санъат, сиёсат ва адабиёт билан бандлар ўзлари истаган муваффақиятларга эгалик қилишади. Молиявий масала кечки пайт сизнинг фойдангизга ҳал бўлиши кутилмоқда. Лекин тежамкорликка амал қилинг. Тежамкорлик ҳеч қачон зиён келтирмайди.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
14 февралда яқин кишиларингиз билан орангизда муаммолар юзага келиш эҳтимоли бор. Аслида бу муаммолар келиб чиқишига ўзингиз сабабчи бўласиз. Яқин қондошларни ранжитиш керак эмас. Уларга мулойим муносабатда бўлиш лозимлигини англаб етинг. Бу яхшиликка, хотиржамликка, ҳаётга бўлган меҳрингизни юз чандон оширади. Тадбиркорлар бугун хориж сафарига отланишлари, уёқда фойдали шартнома имзолашлари кутилади. Мерос масаласидаги амаллар ҳам бугун омад келтиради.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Кунингиз ёрқин ҳамда қизиқарли саҳифалар, ҳодисаларга бой бўлади. Бугун ёлғизликдан азоб чекмайсиз. Тадбиркор бўлсангиз, рақобатчилар қаршисида қанчалар катта кучга, салоҳиятга эга эканингиз аниқ кўриниб қолади. Бундан ҳам кайфиятингиз кўтарилади. Экзотик таомлар истеъмолидан воз кечинг. Бу саломатлигингизга путур етказиши мумкин. Кечқурун сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатликларини яна бир бор кўздан ўтказиб олсалар зарар қилмайди. Яқин қондошларни асло ранжита кўрманг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
14 феврал куни ижодкорлар, ошпазлар ва қурувчиларнинг омади кулиши кутилади. Ҳаётингиз бир дунё ижобий натижаларни қўлингизга тутқазган ҳолда дафъатан туб бурилиш содир этади. Баъзилар арзирли сабабларга кўра севган кишиси билан муносабатларга нуқта қўйиши мумкин. Муносабат юритишда давом этаётганлар эса жуфтини, танлаганини, бўлғуси бахтини жуда қадрлаши керак бўлади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Кунингиз унумли кечиши кутилади. Дўстларингиз, ҳамкорларингиз, тарафдорларингиз сафи янада кенгаяди. Бу, шубҳасиз, шахсий ҳаётингиз ва ишингизга сезиларли таъсир кўрсатмай қолмайди албатта. Тадбиркорлар хориж фирмалари билан ҳамкорликни бошлаши мумкин. Кун давомида сизга қўнғироқлар кўп бўлади. Дўстлар билан мулоқот сизга хуш кайфият бахш этади. Кечқурун эса сизни кимдир меҳмонга таклиф этиши эҳтимолга яқин. Агар зарарли одатларни ташлаш ниятингиз бўлса, бугундан қолдирманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
14 феврал куни сизга қизиқарли, асосийси, сердаромад иш таклиф этишлари кутилмоқда. Бу ишга бажонидил розилик билдирасиз. Фақат розилик билдиришдан олдин тарози палласининг ҳар икки тарафини синчиклаб назоратдан ўтказинг. Бугун ўтганлар ҳақига дуолар ўқиш, никоҳдан ўтиш, икки ёшни унаштириш амаллари хайрли кечади. Кечқурун овқатланиш меъёрларига қатъий амал қилган ҳолда иш тутинг. Қай ишга қўл урманг, ижодий ёндашишни унутманг. Молиявий жиҳатдан бугун муаммонгиз бўлмайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун сизнинг кунингиз. Ҳар қандай кўринишдаги мураккаб вазифаларни ҳам сира қийналмасдан адо этишингиз учун имконият бир талай. Кимлардандир қарзингиз бўлса, уларни ҳам бугун узасиз. Ҳасадгўйлар билан муносабатларда уларнинг тилини тия олишингиз, айниқса, атрофдагиларни ҳайратга солиши тайин. Кечқурун яқин қондошлардан бири сизга кутилмаган совға ҳадя этишни мўлжаллаяпти. Оиласизлар кечқурун содир бўлиши мумкин бўлган романтик учрашувдан воз кечганлари маъқул.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
14 феврал куни атрофдагилар билан муносабатда меъёрга амал қилишингиз қувонарли. Шу нарса тарафдорларингиз кўпайишига сабаб бўлиши мумкин. Молиявий масалада ҳисобни аниқ олинг. Ҳар бир қулай вазиятни кўздан қочирмасдан ҳаракатлар содир этинг. Кечқурун обрўли, пулдор бир инсон билан танишишингиз кутилади. Эсда тутинг, у сизга келгусида ҳар тарафлама ёрдам бериши мумкин. Имкониятни қўлдан берманг. Соғлиқни асранг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Яқин инсонингиз ҳақида куннинг биринчи ярмида жуда ёқимли таърифларни эшитишингиз кутилади. Лекин эмоцияни жиловда ушлай билинг. Унинг таъсирида нотўғри қадамлар ташлаб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Кечқурун зерикишга вақтингиз бўлмайди. Яқин дўстлардан бири сизга керагидан ортиқ хурсандчиликлар ҳадя этади.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 14 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?