23:57 / 20.02.2018
5 581

Тўловсиз неъмат...

Тўловсиз неъмат...
Қария саксон ёшга етганида кар бўлиб қолди. Дўхтирлар унга бу касалликни жарроҳлик йўли билан даволаш мумкинлигини айтди. Қария рози бўлди. Дўхтирлар жарроҳлик амалиёти тугагач, қарияга ҳисоб-китоб қоғозини беришди. У қоғозга қараб, йиғлаб юборди.

Дўхтирларнинг унга раҳми келиб, овутишга уринишди:

– Агар тўловлар сизга оғирлик қилаётган бўлса, бошқа чорасини кўрамиз…

Қария кўз ёшларини артатуриб, шундай деди:

– Мен пул учун йиғламаяпман. Бу кўз ёшларимнинг сабаби бошқа. Яратган Эгам менга саксон йил эшитиш неъматини берди. Аммо эвазига тўлов қоғозини бермади… Бу неъмат қадрига йиллар давомида шукр қилмаганим учун йиғлаяпман…

Дўхтирлар қариянинг бу ҳақиқатидан лол қолишди.

Манба: aqida.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тўловсиз неъмат...