22:20 / 21.02.2018
8 619

Бу маълумотларни ўқиб нок ейишни канда қилмайсиз

Бу маълумотларни ўқиб нок ейишни канда қилмайсиз
Нок дунёнинг барча мамлакатларида ўсади. Шарқ табобатида унинг жуда кўп шифобахш хусусиятлари ҳақида баён этилган. Нок тетиклаштиради, чарчоқ ва зўриқишни йўқотади, асабларни тинчлантириб, хуш кайфият бағишлайди. Бу эса беморлар учун энг зарур бўлган дори-дармондир.

Ана шу кўтаринки руҳ соғайишга бўлган иштиёқни кучайтиради, инсон танасининг дардлар билан курашишига ёрдам беради. Шунингдек, нок юрак тез урганда меъёрлаштириш ҳамда юрак мушаклари тўқималарини мустаҳкамлаш хусусиятига эга. Нокнинг пиширилгани эса танани тозалаб, куч-қувват бағишлайди. Бу мевадан тайёрланган шарбатлар, баргларидан тайёрланган дамлама ҳарорат кўтарилганда ва чанқоқни босишда жуда қўл келади. Айниқса, хотира сусайишида тез-тез истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Янги узиб олинган, қайнатилган ноклар ўпка хасталикларини даволайди.

Унутмаслик керакки, нокни оч қоринга ейиш мумкин эмас. Иложи бўлса, бошқа овқатлардан алоҳида еган маъ-қул. Нокнинг ҳали етилмаган хом мевасини, ҳатто, қанд касали билан оғриган беморлар ҳам бемалол ейишлари мумкин экан. Ундан тайёрланган шарбат ва дамламаларга шакар аралаштирмасдан ичган фойдалироқдир. Айниқса,озишни истаганлар нокни истаганча истеъмол қилишлари мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бу маълумотларни ўқиб нок ейишни канда қилмайсиз