21:01 / 21.02.2018
10 156

Мунажжимлар башорати: 22 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 22 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кунингиз жуда қизиқарли кечиши кутилмоқда. Келажакда асқотиши мумкин бўлган одамлар билан танишувлар, ишхонадаги юмушларни жой-жойига қўйиш кабилар билан овора бўлиб кун қандай ўтганини билмай қоласиз иншооллоҳ. Атрофда содир бўлаётган ҳодисаларга хотиржам қараб тура олмаслигингиз мумкин. Аммо шу ишни амалга оширмасангиз бўлмайди. Кечқурун оилангиз даврасидагина вақт ўтказинг, дам олинг, истироҳат қилинг. Соғлиғингизни асранг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
22 февралда кунингиз хоҳ иш, хоҳ шахсий ҳаётда бўлсин, чалкашликлардан иборат бўлиши кутилади. Қанча ҳаракат қилманг, куйинманг, барибир уларни тартибга сола олмайсиз. Аммо бу чалкашликлар молиявий муаммоларни бартараф этишга сира халал бермайди. Фақат тадбиркор бўлсангиз, молиявий операциялар жараёнида жуда сергак бўлинг. Кечқурун дўстлардан бирининг хонадонингизга ташрифи кайфиятингизни кўтаринки даражага етказади. Фақат кечқурунги тоза ҳаво сайрини унутиб қўйманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Ишларингиз керагидан ҳам кўпроқ бўлади. Шунинг учун астойдил енг шимариб ишга киришмасангиз бўлмайди. Улгура олмаслигингиз мумкин. Аммо ҳар бир ишни режа асосида амалга оширинг. Муҳаббатда омадингиз келиши муқаррар, лекин ўз айбингиз билан бу омадни йўққа чиқаришингиз ҳам ҳеч гап эмас. Агар шундай бўлиб чиқса, ёлғиз қолиб кетишингиз хавфи кучаяди. Ички оламингизда ҳам тартиб ўрнатишга ҳаракат қилинг. Бу ишни кимдир сиз учун бажариб бермайди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
22 феврал куни нима қилиб бўлмасин, умумий ҳолатингизни ижобий тарафга ўзгартиришингиз керак. Айниқса, ишхонангизда ҳамкасбларга нисбатан мулойим муносабат юритишингиз лозим бўлади. Рўзғор икир-чикирлари масаласида қариндошлар билан фикрларингиз қарама-қарши бўлиб чиқиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Сиз табиатан ўз оилангизга содиқсиз. Оила ҳақида доимо қайғурасиз. Шундай экан, кимгадир бу нарсани қайта-қайта исботлашга мажбур эмассиз.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кун давомида ишларингиз фақат бароридан келиши кутилади. Бу кайфиятга ҳам, уйдаги манзарага ҳам ижобий таъсир кўрсатмай қолмайди албатта. Шу баҳонада йирик лойиҳаларни ҳам ҳаётга тадбиқ этиб олиш учун имкониятингиз бор. Хайрия тадбирлари, янги танишувлар ҳамда ижодий мукаммалликка эришиш бугун муваффақиятли кечади. Муҳаббатда жуфтингиз, бўлғуси жуфтингизга алоҳида эътибор қаратинг, муаммоларни биргаликда ҳал этишга ҳаракат қилинг. Грипп юқтириб олишингиз хавфи бор, саломатликни эҳтиёт қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
22 февралда олис сафарга отланиш ҳамда спортнинг экстремал турлари билан шуғулланишдан сақланинг. Об-ҳаво ҳам худди шундай кўринишда бўлади. Ишхонада қалбан ўзингизга яқин ҳамкасблар билангина муносабат юритинг. Мабодо топширилган ишни вақтида уддалай олмасангиз, раҳбарлар танқидига жаҳл қилманг, улар билан олишманг, барибир нафи тегмайди. Ҳар қандай вазиятда бардошли бўлинг. Оғир-босиқ, дипломатларча иш кўринг. Бугун тунда ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши мумкин. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши кутилади.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун биринчи қиладиган ишингиз ўзгаларнинг жанжалларини бартараф этишдан иборат бўлиши мумкин. Ҳар ҳолда сизни ўшалар ўзларига нисбатан ақлли деб ҳисоблашади. Бу фақат яхшиликка хизмат қилади, мамнун бўлаверинг. Бугун тоғ ён бағрида дам олиш, яқин дўстлар билан мулоқот қилиш хайрли кечади. Лекин йўлларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Фавқулодда жароҳат олишингиз ҳеч гап эмас. Ёки бўлмаса бошқа бир кўнгилсизликка рўбарў келишингиз мумкин. Кечқурун овқатланиш режимига, меъёрларига амал қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
22 феврал куни мартабангиз ортишига тўсиқ бўлувчи барча муаммоларни бирма-бир йўқ қилинг. Бусиз ишингиз доирасида муваффақиятга эришишингиз қийин кечади. Молиявий операциялар, йирик харидлар ва шахсий иш билан яқин манзилга сафар қилиш омадли кечиши кутилмоқда. Эртанги кун учун ҳам жисмоний, ҳам руҳий қувватни иқтисод қилиб қолишга интилинг. Кечқурун яқинларингиз даврасида дам олиш сизга ростакам лаззат бахш этади. Шамоллашдан жуда эҳтиёт бўлинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугунги кунингиз жуда ёқимли кечади. Уни ҳатто кўчадаги об-ҳавонинг бузуқ авзойи ҳам йўқота олмайди. Асосийси атрофингизда фақат ўзингиз ёқтирган тарафдорлар бўлишини таъминланг. Жанжалнинг кимга кераги бор. Ҳозирги кунда сизга жанжалли вазиятлар фақат зиён беради холос. Бугун қуюқ зиёфат, спиртли ичимлик истеъмоли ва енгил фикрлаш сизга зиён етказади. Улардан кескин бош тортишингиз керак. Бу молиявий муаммоларни ҳал этишга уринишда юзага келиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
22 феврал куни нафақат пул, балки руҳий масалада ҳам жуда тежамкорлик талаб этилади. Бу сизга ўта муҳим учрашувлар, янги натижаларга эришиш ва сафар чоғида асқотади. Куннинг иккинчи ярмида келажакда амалга ошириладиган лойиҳалар пойдеворини яратишга ҳам муяссар бўласиз. Оила қурмаган дўстларимизни кечқурун романтик учрашувга таклиф этишмоқчи. Асло бош торта кўрманг. Бундай имкониятлар ҳар куни ҳам пайдо бўлавермайди. Жуфтингизни бировларга рашк қилишдан тийилинг. У сизга садоқатли. Ҳеч қачон сотмайди, муҳаббатингиз, ишончингизни оёқости қилмайди.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун ишхонангизда зиммангизга янги мажбурият юкланади. Бу эса яқин келажакда сизга юқори лавозимлардан бирини ҳадя этиши мумкин. Демак, молиявий аҳволингиз ҳам ўсиб боришига умид боғласангиз бўлади. Башарти ўзингизга нисбатан тажрибаси кўпроқлардан ниманидир ўрганиш зарурати туғилса, ғурурнинг бўйнини уриб синдиринг. Ўқиш, ўрганиш ҳеч қачон зиён қилмайди. Кечқурун оила қурмаганлар танлаганидан, бўлғуси жуфтидан кутилмаган совғани қабул қилиб олишлари мумкин.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
22 февралда эмоциянгиз ғалаён кўтаравериб хит қилиши кутилмоқда. Бунга яқин дўстлардан бирининг каллаи саҳарлаб кайфиятингизни бузиши сабаб бўлади. Кун давомида тоза ҳавода кўпроқ сайр қилинг. Пиёда юринг. Қизлар, аёллар гўзаллик салонига мўралаб қўйишса ҳам фойдадан холи бўлмайди. Буларнинг барчаси эмоция жиловга тушишида катта ёрдам беради.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 22 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?