09:50 / 22.02.2018
7 300

Хом сут эмган бандалар

Хом сут эмган бандалар
Мол-мулки беҳисоб бўлиши, қўлидаги сеҳрли узуги туфайли қушлар, инсу жинслар, ҳатто табиат ҳодисаларини ҳукмига бўйсундиришига қарамай, Сулаймон алайҳиссалом кўзининг оқу қароси шол бўлиб қолганида дардига даво тополмабди. Охири Аллоҳ таолодан нажот сўрабди. Яратган Жаброил орқали амр қилибди:

— Сенга ва хотинингга биттадан савол берилади — тўғри жавоб берсаларинг, фарзандингиз тузалади.

Эру хотин рози бўлишибди.

Жаброил Сулаймон пайғамбарга юзланибди:

— Етти пуштингга етадиган мол-дунёнг бўла туриб ҳам сенга иши тушиб келган кишининг қўлига қарайсанми?

Пайғамбар ўйланиб қолибди. Лекин азборойи фарзандининг тузалиши учун ҳам ҳақиқатни тан олибди:

— Ҳа, қарайман.

Шу лаҳзанинг ўзида боланинг қўлларига жон кириб, қувончдан қийқириб юборибди:

— Тузалди, отажон, қўлларим тузалди!

Жаброил энди хотинини саволга тутибди:

— Шундай бой, келишган, ақлли, кучли эрингиз бўла туриб, бегона йигитга сира кўнглингиз суст кетганми?

Хотин уятдан лов-лов ёнганча эътироф этибди:

— Ҳа, шундай…

Бола оёққа туриб кетибди.

— Тузалди, ойижон, оёқларим тузалди!

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Хом сут эмган бандалар