21:22 / 22.02.2018
10 321

Мунажжимлар башорати: 23 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 23 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Иш жойингизда бугун кўплаб муваффақиятларга эришасиз. Қувончли, ёқимли лаҳзаларингиз бисёр бўлади. Анча вақтдан бери чанг босиб ётган лойиҳаларни ҳам осонгина ҳаётга тадбиқ эта биласиз. Аммо молиявий масалада муаммолар ўта жиддий. Уларни бартараф этиш учун анча-мунча тер тўкишингизга тўғри келади. Кечки пайт кимдир сизга қўшимча даромад келтирувчи, сизнинг шартларингиз бўйича ташкил этиладиган иш таклиф этади. Албатта рози бўлинг. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

23 феврал куни атрофдагилар билан муносабатларда жуда эҳтиёт бўлинг. Арзимас ўйламай гапирилган гап ҳам катта жанжалга айланиб кетиши мумкин. Баъзи танишларингиз сизни чув туширишга ҳаракат қилиб кўришлари кузатилади. Бўш келманг. Шахсий ҳаётда муаммо бўлмайди иншооллоҳ. Фақат жуфтингизни бировларга рашк қилмасангиз бас. Чунки рашкларингиз унинг жонига тегиб кетган. Кечқурун оилангиз даврасида дам олинг. Тоза ҳавода сайр қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

23 февралда ҳар бир ишда юқори кўрсаткичга эришишни хоҳласангиз, жамоавий иш усулидан унумли фойдаланинг. Ҳамкасблар билан биргаликда барча имкониятларни ишга солган ҳолда ўз эзгу мақсадларингизга ета оласиз. Бироқ янги топширилган юмушларни адо қилишдан олдин эскиларини охирига етказиб олишни унутманг. Молиявий муаммолар кечқурунга бориб ижобий ҳал бўлиши кутилади. Сиз ўзингизга ёққан буюмларни харид қила оласиз. Азалий орзуларингиздан бири ҳам кечқурун ҳақиқатга айланиши кутилади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Сизга мартабангиз ошишида яқиндан кўмак берганларга нисбатан янада мулойим муносабатда бўлинг. Майли, кайфиятингиз яхши бўлмасин, барибир эмоцияни жиловлаш зарур. Пулни ниҳоятда тежаб ишлатинг. Шунда яқин келажакда ўзингиз ёқтирган буюмларни сира қийналмасдан, қарз кўтармасдан харид қилиш имконига эга бўласиз. Об-ҳавога қараб кийинсангиз, саломатлигингиз панд бермайди. Кечқурун яқин танишлардан бири сизни меҳмонга таклиф этиши мумкин.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

23 февралда иш жойингизда раҳбарлар топширган юмушларни жамоавий тарзда амалга оширинг. Шунда айтилган муддатда якунлайсиз, юзингиз ёруғ бўлади. Агар ёлғиз ўзингиз уддалашни хоҳласангиз, ишларингиз ўлда-жўлда қолиб кетади. Муҳаббатда қисқа танаффуслар ташкил этиш фақат яхшилик келтиради. Оиласиз йигитлар танлаганига қалбини очишлари учун фурсат етган. Дадилроқ бўлинг!

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Куннинг биринчи ярмида баъзилар ўзини жуда лоҳас ҳис этиши, айримлар депрессия ҳолатига тушиб қолишлари кутилади. Мабодо соғлиғингиз борган сари ёмонлаша бошласа, яхшиси уйда қолиб даволаниш ҳаракатига тушишингиз керак бўлади. Янги ишлар катта куч ва имкониятлар талаб қилади. Улар сизда ҳозирча етарли эмас. Кун давомида ёқимли, хотиржамлик талаб этадиган ишлар билан банд бўлганингиз маъқул. Жуда бўлмаса, севимли хоббингизни эсга олинг. Сурункали хасталикка чалинганлар саломатлигини қатъий назорат остида ушлашлари лозим.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

23 феврал куни бажарадиган ишингизга чексиз садоқатингиз кўпчиликка маълум бўлиб қолади. Баъзилар сиз билан ҳамкорликда ишлашни ҳам хоҳлаб қолишлари мумкин. Рози бўлаверинг. Шахсий ҳаётда барча қарорларни сиз чиқаришингиз зарур. Бу жуфтингиз билан ўзаро муносабатларингиз мустаҳкамланишига туртки бўлади. Кечқурун жанжалли вазиятларга тушиб қолишдан сақланинг. Бундай вазиятларни узоқдан кўриб қолсангиз, бошқа йўл билан кетганингиз мақсадга мувофиқ бўлади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Кунингиз жуда ёқимли, қайноқ ўтиши кутилмоқда. Атрофдагилар, ҳамкасблар ҳам сиз чиқарган қарорларни қўллаб-қувватлашга тайёр туради. Лекин эҳтиёт бўлинг. Айримлар шу баҳонада сизга зиён етказиш ниятида бўлиши ҳам мумкин. Олис келажак ҳақида режа тузманг. Бу режалар барибир фойдасиз бўлиб чиқади. Олдин бугунги юмушларни уддалаш ҳаракатида бўлинг. Соғлиғингиз панд бера бошлашини сезишингиз билан врачга чопинг. Овқатланишда меъёрни билинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

23 феврал куни яқинларингиз кўмагидан мосуво қолишингиз эҳтимоли бор. Бу сизнинг айбингиз билан содир бўлади. Сиз кейинги пайтларда яқин инсонларга керагидан кам эътибор, ҳурмат бажо айлай бошлагансиз. Қаерларгадир кетиб қолган азалий меҳр-оқибатни қайтаринг, орадаги қоронғуликни нарига олиб қўйинг. Оила қуришга улгурмаганлар ўзи ёқтирган инсон сари талпиниб, керак бўлса, романтик учрашув белгиласалар ҳам фойдадан холи бўлмайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Кунингиз худди байрамдагидек бошланади. Орзуларнинг барчаси ҳақиқатга айланмаслиги мумкин. Лекин бу ғойибона ҳақиқатдан хаёлан баҳра олиш ҳам сизга хуш кайфият бағишлайди. Молиявий масалада режаларингиз амалга ошмай қолиш эҳтимоли бор. Бироқ яқин танишингиз моддий жиҳатдан сизга албатта ёрдам кўрсатади. Кечқурун баъзи дўстларимиз ўзини ёмон ҳис эта бошлаши кутилади. Кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетишингиз мумкин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

23 февралда куннинг биринчи ярмини дўстлар ва қариндошлар даврасида ўтказишингиз кутилади. Кўп муаммолар бартараф этилмасдан қолиб кетади. Ташқарига юпун кийинган ҳолда чиқманг. Акс ҳолда шамоллаб, мушкул вазиятда қолишингиз мумкин. Спортзалга бориш ва жисмоний зўриқишлардан бугунча юз бура туринг. Умумий ҳолатингизнинг ёмонлашиш хавфи бор. Соғлиқни биринчи навбатда асранг, асаблар қақшашига йўл қўйманг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугунги кун айни сиз орзулагандек кечиши кутилмоқда. Неки ишга қўл урманг, тўсиқларсиз муваффақият қозонасиз. Муҳаббатда файласуфона фикр юритиш бугун иш бермайди. Яхшики, дўстлар бор, уларнинг бири сизни худди шу муаммодан халос этади. Мушкул вазиятларда оптимистга айланинг, афсусланмайсиз.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 23 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?