21:55 / 28.02.2018
12 665

Мунажжимлар башорати: 1 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 1 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун сизни нафақат романтика ва эҳтиросли лаҳзалар, балки хафақонлик ҳам қарши олиши кутилмоқда. Бир сўз билан айтганда, муҳаббатда омадингиз келмайдиган кўринади. Ишхонада илгари назардан четда қолган юмушларни уддалашингиз, шахсий ҳаётда эса жами муаммоларни ижобий ҳал этишингиз лозим. Кечқурун режа тузишда масалага ижодий ёндашинг. Шунда бугунгидек хафақон кайфиятда қолмайсиз. Бу айниқса оила қуриб улгурмаганларга тегишли. Соғлиқни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
1 мартда муносабатларни мулойимлаштирсангиз, жуфтингиз билан орангизда пайдо бўладиган келишмовчиликларга чап бера олишингиз мумкин бўлади. Куннинг иккинчи ярмида сизни хизмат сафарига жўнатишлари ёки зиммангизга янги вазифаларни юклашлари мумкин. Кечқурун сиз учун дўстлар ва оила аъзоларингиз қуршовида ёқимли кечадиган тадбирда иштирок этишингиз мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Юлдузлар бугун куннинг биринчи ярмида анчадан бери сизни қийнаб келаётган муаммо хамирдан қил суғурган каби тез ва осон ҳал бўлишини башорат қилишган. Кун давомида ўзингизга ёққан бир инсондан совға олишингиз кутилади. Йирик харидлардан воз кечинг. Пулларингизни тежаб ишлатинг. Шунда инқирозга юз тутмайсиз. Оқибатда ёлғиз қолиб кетишни хоҳламасангиз, севимли инсонингиздан мушкул нарсаларни талаб қилманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
1 март куни оила аъзоларингиз ҳамда дўстларингизга қайсидир масалаларда ён беришингиз керак бўлади. Атрофдагиларга халал бериб, тинчини бузаётган бир муаммо борки, уни сиздан бошқаси бартараф эта олмайди. Уни ҳам куннинг иккинчи ярмида ажойиб тарзда уддалайсиз иншооллоҳ. Баъзилар кечки пайт харидга муккасидан кетиши, иллюзия таъсирида қолиши кутилмоқда. Майли-ку-я, аммо серқатнов йўлларда сергак бўлишингиз керак. Бундай вазиятларда иллюзия зиёндан бошқасини ҳадя этмайди.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Ишхонада ҳам, оилада ҳам жанжал келиб чиқишининг олдини олинг. Жанжалга мойил бўла бошлаганларни тинчлантириб, кўнглига йўл топинг. Тўғри, ишхонангизда сизга ёқмайдиган ҳамкасблар керагича топилади. Лекин улар билан жанжаллашиб барака топмайсиз. Тинчликка нима етсин. Айримлар янги ишга ўтган бўлсалар, бугун шундай бир воқеа содир бўладики, уларнинг кўзи мошдек очилиб, атрофга тийрак нигоҳ билан боқа бошлашади. Муҳаббатда арзимас хато ҳам сизга жуда қимматга тушиши мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
1 мартда кайфиятингиз аъло даражада бўлмаслиги мумкин. Лекин кўнгилдаги барча норозилик, агрессияни ўзингизда ушлай олишингиз, уни атрофдагиларга тарқатмаслигингиз тавсия қилинади. Акс ҳолда кимлар биландир ўртангизда катта жанжаллар келиб чиқади. Молиявий масалада дўстларингиз ёрдам беришади. Зинҳор бировдан қарз ола кўрманг. Бугун олган қарзингизнинг интиҳоси аянчли кечади. Олис сафарга отланган бўлсангиз, шахсий машинангизда йўлга чиқманг. Ҳалокат хавфи сезилмоқда. Сурункали хасталикка йўлиққанлар март ойида магнит бўронлари тинмаслигини эсда сақлашлари, шунга қараб саломатликларини асрашлари лозим.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Нимадандир, кимлардандир норози бўлсангиз, бу ҳолатни атрофдагилардан сир тутинг. Айниқса, қариндошлар билан келиша олмаётган бўлсангиз, буни ташқаридагилар билмай қўя қолгани маъқул. Бардошингиз етмаётган бўлса, қулай шароитни кутинг-у, орадаги тушунмовчиликларга ойдинлик киритиб олинг. Муҳаббатда ақлни ишлатган ҳолда иш тутсангиз, муваффақиятлар сизники бўлади. Оиласи йўқлар кечқурун романтик учрашувга ошиқишлари мумкин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
1 март куни ҳаёт қайнайди. Вужудингизда ғайрат ва шижоат тўлиб-тошиши кутилади. Бир-биридан ажойиб, ҳаяжонли, қайноқ лаҳзаларни бошдан ўтказасиз. Фақат вақтни тезлаштирманг. Оқим билан баравар сузишда давом этинг. Йўқса, кайфиятингиз бир пул бўлиши мумкин. Ишхонада ҳаддан зиёд ўзингизга бўлган ишонч жиддий халал бериши мумкин. Ҳамкасблар билан баҳсга киришманг. Ён беришни ҳам ўрганинг. Шунда тинч, осуда, хотиржам ва хурсанд бўласиз.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Оилангиздагилар билан орангизда келишмовчиликлар юзага келса, боши берк кўчага кириб қолсангиз, қалбингизга қулоқ тутинг. У сизга тўғри йўл кўрсатади. Бугун рўзғор юмушлари билан ўралашиб қолманг, кўчадаги, ишхонадаги ажойиб лаҳзалардан қуруқ қоласиз. Оптимист назари билан боқсангиз, молиявий муаммолар ҳам сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Кечқурун кимдир бажарган ишингиз учун қўлингизга бир даста пул тутқазиши эҳтимолга яқин бўлиб турибди. Омадингизни берсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
1 мартда ўзингизга синчиклаб назар солинг. Ўзингизни саволлар билан қистовга олинг. Нега севимли инсонингиз билан сира келишиб яшай олмаётганингизнинг асл сабаби шундай йўл билан аниқланади. Етишингиз мумкин бўлмаган чўққилар сари талпинишни бас қилинг. Бу сизни ҳам моддий, ҳам маънавий йўқотишларга дучор этиши мумкин. Организмингиз анча заифлашиб қолган. Иммунитетни кўтаришга ҳаракат қилинг. Кечқурун маданий дам олиш учун жуда қулай кечади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун қовға буржида таваллуд топганлар ишхонадаги эмас, уйдаги юмушлар билан кўпроқ банд бўлганлари маъқул. Кун мобайнида келажакда тақдирдошингизга айланиши мумкин бўлган инсон билан танишасиз. Лекин томдан тараша тушгандек дарров ишқий саргузаштлардан гап очиб қўйманг. Саломатлигингизни мустаҳкам тортиши учун асосан овқатланиш режими ва меъёрга эътибор қаратишингиз керак. Ҳасадгўйлар таъқибига учрашдан сақланинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
1 март куни ишлар, воқеа-ҳодисалар ўз йўлида бир маромда давом этади. Жанжалли, хафагарчиликлардан иборат лаҳзалар кўзга ташланмайди. Оиласизлар романтик танишувларни бошдан кечиришади. Молиявий муаммоларни бартараф этишингиз анча мушкул кечиши мумкин. Аммо сабрга суянсангиз, бунинг ҳам йўлини топасиз. Бугун банкдан асло кредит ола кўрманг!

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 1 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?