00:10 / 01.03.2018
9 799

"Мен ҳалигача уйланмаганман. Бунинг сабаби сеҳр бўлишидан қўрқяпман"

"Мен ҳалигача уйланмаганман. Бунинг сабаби сеҳр бўлишидан қўрқяпман"
Сеҳрдан сақловчи зикр ва дуоларда матонат кўрсатиш


Савол: Саййидимиз суюкли Расулуллоҳ (соллaллоҳу алайҳи ва саллам)нинг сийратларини ўрганиб билдикки, ул зотга сеҳр қилинган. Сеҳр тугунларини Аллоҳнинг амри ила фаришта Жаброил (алайҳиссалом) ечган. Биз ҳам Аллоҳга яқинлашиш, сеҳр ва кўздан сақланиш учун вирдлар ўқишга буюрилганмиз. Саволим қуйидагича: инсон Аллоҳ буюрган йўлда юрса қандай қилиб унга сеҳр таъсир этиши мумкин? Мен ҳалигача уйланмаганман. Бунинг сабаби сеҳр бўлишидан қўрқяпман. Яна, Аллоҳ билгувчи.

Жавоб: Аввало, “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сеҳрланганлар”, дейиш тўғри эмас. “Яҳудийларнинг Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нисбатан сеҳр ишлатиш ҳаракатлари амалга ошган. Аммо бу уриниш натижа бермаган”, дейиш тўғри бўлади. Шу ўринда айтамизки, ким Аллоҳ таолога илтижо қилишда бардавом бўлса, махсус зикр ва вирдларни ўқишда матонат кўрсатса, Аллоҳ таоло уни сеҳр таъсиридан сақлайди. Шундан иккинчи саволингизнинг жавобини билиб олаверинг.
Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » "Мен ҳалигача уйланмаганман. Бунинг сабаби сеҳр бўлишидан қўрқяпман"