Қозон кабоб бу бизларнинг энг севимли, шу билан бирга жуда тўйимли таомларимиздан биридир. Унинг мазали чиқиши учун керакли маҳсулотларни тўғри солиш ва асосийси таомни хуш кайфиятда пишириш кифоядир!
Қўй гўштини керакли ҳажмдаги бўлакларга бўласиз.
Туздан ташқари барча зираворларни гўштга сепамиз ва 20 дақиқага маринадлаб (шунчаки четга олиб) қўямиз. Агарда сиз узоқроқ туришини хоҳласангиз, унда совутгичга солиб қўйинг.
Қозонда ёғни қиздириб, гўштни яхшилаб қизартириб оламиз. Гўштга туз сепамиз ва қозондан оламиз.
Картошкани аввалроқ пўстини арчиб қўямиз. Гўштни қовурган ёғимизда картошкани ҳам солиб, қовуриб оламиз.
Картошкани кам-камдан солиб, қизартириб қовурсангиз мақсадга мувофиқ бўлади.
Қовуриш жараёнида туз сепинг.
Картошкани устидан гўштни терамиз ва 20-30 дақиқага димлаб қўямиз. Эҳтиёжга қараб 50 миллилитр сув солиш мумкин.
Пишган таомни сабзавотлар ва албатта тўғралган пиёз билан бирга дастурхонга тортинг. Ёқимли иштаҳа!
Манба: zira.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди