22:35 / 01.03.2018
9 213

Мунажжимлар башорати: 2 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 2 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Қаранг, бугун истакларингиз атрофда содир бўладиган ҳодисаларга қарама-қарши ҳолатда бўлиши кутилади. Бундан ҳасадгўй, кўнгли қоралар унумли фойдаланиб қолишга ҳаракат қилади шубҳасиз. Шахсий ҳаётда сизга дўстларингиздан бири жуда фойдали маслаҳат беради, албатта маслаҳатни қабул қилинг. Саломатлигингизни кун давомида назорат қилишдан тийилманг. Тез-тез қон босимингизни ўлчатиб туринг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
2 март куни ишхонангиздаги ҳамкасблар билан ўзаро муносабатларингиз янада илиқ тус олади. Лекин оилангиздагиларнинг кайфияти сизга қарши бўлиши мумкин. Улар иложи борича сизни қилмаган ноўрин ишларда айблашга уриниб кўришади. Оилалилар биринчи муҳаббатини тасодифан учратиб қолиши кутилади. Бу учрашув унинг жуфтига нисбатан муносабатларини салбий тарафга ўзгартириб юбориши ҳеч гап эмас. Самолётда парвоз қилишдан бош тортинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
2 мартда ҳаётга, ёруғ дунёга, атрофдагиларга тийрак нигоҳ билан боқинг. Обрўли, ҳурмат-эътиборга эга инсонларни ранжитиб қўйишдан сақланинг. Бугун муолажалар олиш, тиббий кўрикдан ўтиш муваффақиятли кечади. Орзуларингиз билан имкониятларингиз уйғунлашувига гувоҳ бўласиз. Кун мобайнида ўзингизни бўш қўйманг. Доимо ҳушёр ва жанговар ҳолатда бўлинг. Акс ҳолда энг эзгу ниятларга етишингиз мушкул бўлади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Барча истакларингиз бугун сизнинг зиёнингизга ишлаши мумкин. Бунга иш жойингиздаги раҳбарият билан фавқулодда жанжаллашиб қолишингиз сабаб бўлиши эҳтимолга яқин. Узр сўрамасангиз, пастроқ тушмасангиз бўлмайди. Харидларни амалга оширишда ниҳоятда сергак туринг. Билиб-билмай сифатсиз маҳсулот қўлингизга тушиб қолиши ҳеч гап эмас. Сифатсиз маҳсулотни эса дўконга қайтариб бериш жуда мушкул. Кечқурун тоза ҳаво сайрини амалга оширинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
2 март куни ишда кўз кўриб қулоқ эшитмаган ғалабаларга, муваффақиятларга эришасиз. Бироқ бу муваффақиятлар сизни мамнун эта олмайди. Негаки, шахсий ҳаётингиздаги жиддий муаммолар сизга тинчлик бермайди. Қариндошларнинг маслаҳатларига қулоқ тутинг. Киссангизни пулга тўлдириш пайида бўлинг. Бунинг учун қўшимча даромад келтирувчи ишлар шундоқ рўпарангиздан чиқади. Уларни қўлдан чиқариб юборманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун рўзғорингизни бутлаш, оилавий муносабатларни яхшилаш, мустаҳкамлаш, фарзандлар тарбиясига янада жиддийроқ ёндашишингиз тавсия этилади. Қолган масалаларни вақтинча четга сура туринг. Улар сизни асосий юмушдан чалғитиши мумкин. Кўпчилик орзулар уммони тубигача етишни хоҳлаб қоладилар. Лекин бундай йўл тутиш хатоликлардан бўлак нарса эмас. Ҳеч қачон идеал сари талпинманг. У сизни жарга қулатади.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
2 мартда иш юзасидан яқин манзилга сафар қилишингиз кутилади. Бу сафар омадли кечади. Маънавий жиҳатдан тайёр бўлмасангиз, юксак чўққиларни кўзламанг. Имкон топсангиз, бирор янги, қизиқарли касбни эгаллаш доирасида билим олинг. Йўқса, сизни келгусида пул етишмаслиги, бунинг натижасида келиб чиқадиган асаббузарликлар танг аҳволга келтириб қўйиши ҳеч гап эмас. Эсда тутинг, ҳар қандай оғир вазиятдан чиқиш эшигининг калити қалбингизда яширин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Ажойиб, бир-биридан одамохун, суҳбатлари қизиқарли инсонлар билан учрашишингиз кутилади. Мулоқотларда жуда мулойим бўлинг. Айниқса, мақсадлар бошида пул ва мартаба турса, ҳар бир қадамингизни ўйлаб босинг. Тилга эрк бериб қўйманг. Кечқурун дўстларингиз ўзаро келишиб сизни меҳмонга чорлашлари мумкин. Овқатланиш режимига қатъий амал қилинг. Шайтон йўлдан уриб зарарли одатларни эслаб қолманг. Яқинларингизни ёмонлар назаридан эҳтиётланг. Барака топинг!

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
2 мартда қанча уринманг, бир дақиқа ҳам вақтингиз беҳуда кетмайди. Иш кўп. Тадбиркор бўлсангиз, олдинда сизни ўта фойдали шартномаларни имзолаш амаллари кутиб турибди. Унутманг, бу шартномалар унча-мунча эмас, узоқ муддатга мўлжалланган-а! Куннинг иккинчи ярмида саломатлигингизни бир кўздан ўтказиб олишингизга тўғри келиши мумкин. Нотўғри овқатланиш натижасида ошқозонингизда муаммо туғилиши кутилмоқда.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Эрталаб ишхонангизда раҳбар билан айтишиб қолишингиз хавфи бор. Шу нарса руҳий ҳолатингизни издан чиқариши турган гап. Аммо бу тортишув юзага келишига аслида ўзингиз сабабчи бўлиб чиқасиз. Шундай экан, тез ўзингизни қўлга олинг. Керак бўлса узр сўранг. Куннинг иккинчи ярмида миянгизни ишингиз билан боғлиқ бир-биридан ажойиб ғоялар чулғайди иншооллоҳ. Мабодо хизмат сафарига жўнатишса, бош тортманг. Бу сафар сизга янги имкониятлар эшигини очиб беради.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
2 март куни тинимсиз таъқиб этаётган муаммолардан қочиш илинжида дўкон айланишингиз мумкин. Агар ўзингизга бўлган ишончни бой бериб қўймасангиз, олдинда сизни омад деганлари қаторлашиб кутади. Оилада жуфтингиз ва қариндошларнинг босим ўтказа бошлашига гувоҳ бўласиз. Тинч яшаш учун халал берадиган барча тўсиқларни йўқ қилишдан тийилманг. Худо ёр бўлсин!

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Юлдузлар бугунингиз гармония қуршовида кечишини ваъда қилишган. Фақат ўзингиз кун тартибини қайсарлик билан бузиб қўймасангиз, омад сиз томонда бўлади. Бугун зудлик билан моддий аҳволингизни яхшилаш пайида бўлинг. Лекин тақдирда борига шукр қилинг. Ортиқчасини ҳазм қилишингиз қийин бўлади.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 2 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?