22:59 / 06.03.2018
10 462

Мунажжимлар башорати: 7 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 7 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ёшлар билан ўз малака ва тажрибангизни баҳам кўрмасангиз бўлмайди. Ишхонангизда раҳбарият сизни синчковлик билан кузатиши кутилади. Шундай экан, айёрона йўллар билан ўзингизни уёқдан буёққа уриб овора бўлманг. Шахсий ҳаётда жуфтингиз билан ўзаро келишган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Кечқурун баъзилар у қадар узоқ бўлмаган манзилга сафар қилишлари мумкин. Аммо бу сафар сизга муваффақият келтирмайди. Имкони бўлса сафарни ортга сура қолинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
7 мартда ҳам ишхона, ҳам уйдаги муаммолар жуда осон ва тез бартараф этилиши кутилмоқда. Тижоратчилар рақобатчиларнинг турли хурмача қилиқларига бардош билан самимий муносабатда бўлишлари лозим. Бу сизнинг зафар қучишингизда муҳим аҳамиятга эга. Оила қурмаганларни бугун янги танишувлар кутади. Лекин танишувларнинг биттасигина сизга бахт келтира олади. Агар романтик вазиятлар бошланаётганини вақтида илғай олсангиз, дарҳол ҳаракатингизни қилинг. Бахтингизни берсин!

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
7 март куни ишлайсиз, ишларингиз бошингиздан ошиб-тошади. Бироқ уларнинг натижасини ўз кўзингиз билан кўрасиз. Фақат олдиндан «фол» очманг, кўз тегиши, ишларингиз чаппасига кетиши ҳеч гап эмас. Ҳуқуқшунос, адвокат ва солиқчиларга ёрдам сўраб мурожаат этиш муваффақиятли кечади. Ҳар қандай турдаги муаммоларингиз хамирдан қил суғургандек осон битади. Оила қуришга улгурмаганлар бугун кечқурун романтик лаҳзаларни бошдан кечириши мумкин эди. Лекин қайсидир фавқулодда иш чиқади-ю, учрашув бошқа кунга қолдирилади. Сизни ёмон кўзлардан худонинг ўзи асрасин!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Муҳаббатда боши берк кўчага кириб қолишингиз, сизни аҳмоққа чиқариб қўйишлари мумкин. Аммо қаттиқ қайғуга тушманг. Бу каби лаҳзалар ҳар қандай одамнинг бошига тушиб туради ва уларни ақлни ишлатган ҳолда даф қилса бўлади. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш жараёнига файласуфларча муносабатда бўлинг. Мўмай даромад олсангиз, оиланинг яхши кунларига деб асраб қўйинг. Омадингизни берсин!

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
7 мартда кайфиятингиз меҳнаткашликка хос кўринишда бўлади. Ўзингизга бўлган ишонч шу қадар юқори даражага чиқадики, ишхонада ҳамкасбларнинг барчаси сизга фақат ҳавас билан боқа бошлашади. Ижодкор дўстларимиз ҳам бугуннинг неъмати бўлмиш, қайноқ илҳом париси ҳамроҳлигида ажойиб ғояларни хотираларига жойлаб қўйишади иншооллоҳ. Оила қуришга улгурмадингизми? Кечқурун тасодифан сизни ҳайратга сола олувчи инсон билан учрашишингиз мумкин. Агар у сизга ростдан ҳам ёққан бўлса, албатта белги беринг! Муваффақиятларингиз абадий бўлсин!

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун юлдузлар сизга тақдирнинг ҳақиқий совғалари насиб этишини башорат қилган. Бу совғани қабул қилиб олгач, бир умр Яратганга ҳамду санолар айтсангиз ярашади. Албатта, бу совғаларни олишда ўзингизнинг ҳам пешона терингиз бор. Молиявий масалада бироз мушкулотларга рўбарў бўлишингиз мумкин. Бардош билан иш тутсангиз эзгу ниятларга албатта етасиз. Эмоцияни жиловланг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Сайрингиз тотли ўтсин!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
7 март куни шахсий ҳаётдаги баъзи ўзгаришлар, жараёнларни ҳазм қила олмай ҳалак бўлишингиз мумкин. Тасаввурингизда омад сиздан юз ўгиргандек туйилаверади. Аслида бундай эмас. Айрим масалаларда сизни худонинг ўзи жиддий синовдан ўтказиши мумкин. Сурункали хасталикка йўлиқмаслик учун кун давомида саломатлигингизни назоратда ушлашингиз зарур. Овқатланишда меъёр ҳамда режимга амал қилинг. Иложи борича тўйиб ухлашга ҳаракат қилинг. Мириқиб дам олинг!

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Ўзингиз анча йиллардан бери бирга ишлаб келган ҳамкасблар билан бугунги мулоқотингиз жуда жиддий ва кескин кечиши мумкин. Қайғуга ботманг. Имкон доирасида самимий бўлишга урининг. Ён беришни ҳам ўрганинг. Тадбиркорлар бугун олис сафарга отланиши, хориж давлатларидан янги ҳамкорлар топиши кутилади. Қандайдир йирик лойиҳага тиккан пулларингиз бугун ўзингизга қайтади. Аммо фоизи кўзга ташланмайди. Шунисига ҳам шукр қилинг. Йўлингиз бехатар бўлсин!

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
7 мартда негадир бошингиз қаттиқ оғриб уйқудан уйғонишингиз мумкин. Лекин буни магнит бўронлари ё ҳаво айнишидан кўрманг. Ишхонадаги ишларингиз ҳадеганда ўнгидан келмаётгани кейинги пайтда сизни қаттиқ ташвишга солган бўлиб чиқади. Шахсий муаммоларни бартараф этишда яқин дўстингиз ёрдам қўлини чўзмоқчи. Кечқурун жуфтингизнинг ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган кўнгил сирларидан воқиф бўлишингиз эҳтимоли бор. Бахтли бўлинг!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Кунингиз ҳар тарафлама енгил кечади. Куннинг биринчи ярмида ишхонангиздаги юмушларни бажариб роҳатлансангиз, кечки пайтга бориб шахсий ҳаётдаги муаммоларни ҳал этишга муккангиздан кетишингиз мумкин. Спорт билан шуғулланиш сизга муваффақият келтирмайди. Аммо саунага бориб келиш аксинча фойда беради. Рўзғордаги икир-чикирларни хаёлдан чиқаринг-да, ҳеч нарсани ўйламасдан кунни кеч қилишга интилинг. Шунда енгил тортасиз. Кунингиз хайрли ўтсин!

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
7 март куни эрталабоқ рўпарангизда бир кимса пайдо бўлиши, қандайдир хунук хабарни айтиб кўнглингизни оғритиши кутилади. Илтимос, танимаган одамлар билан бугунча мулоқот қилманг. Муҳаббатда фақат қалбингиз амрига бўйсунинг. Бошқаларнинг маслаҳатлари сизни йўлдан оздиради холос. Кечқурун уйингизда оилавий байрам ташкил этилиши, шунинг натижасида енгил тортишингиз мумкин. Худонинг ўзи мушкулларингизни осон қилсин!

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Омад, зафар бугун сизники. Лекин муваффақиятлардан тўлқинланиб кетиб дуч келганга мақтанаверишдан тийилинг. Шахсий ҳаётда қатъий қарорлар чиқариш учун 7 март жуда қулай кечади. Баҳор муносабати билан ташқи кўринишингиз ва гардеробингизга ўзгартиш киритсангиз, фойдадан холи бўлмасди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 7 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?