Отанинг вафотидан сўнг ўғил онасини қариялар уйига олиб бориб қўйди. У онасини вақти-вақти билан кўргани бориб турарди. Бир куни ўғилнинг олдига қариялар уйидан бир киши келиб, онасини жон бериш арафасида турганини айтди. Ўғил дарҳол “Онам вафот этмасидан олдин кўриб қолай” деб қариялар уйига шошилди.
Бориб онасидан: “Онажон, кўнглингиз нимани хоҳлайди?” деб сўради. Онаси: “Яхши... Болажоним, мен сендан қариялар уйига елпиғич олиб келишингни истайман. Бу ерда елпиғич топилмайди. Таомлар бузилмай туриши учун музлатгич ҳам олиб келишингни истайман. Мен бир неча маротаба овқат емай ухладим” деди.
Буни эшитган ўғил ҳайрат билан: “Ўзингиз шу ҳолатда туриб ҳам мендан бу нарсаларни талаб қиляпсизми? Нега бу нарсаларни олдинроқ айтмадингиз?” деди.
Онаси: “Ҳа, болажоним, мен бу ердаги иссиқ ҳавога ва очликка мослашиб қолдим. Лекин бу нарсаларни сени ўйлаб айтяпман. Қариганингда, фарзандларинг сени кўргани бу ерга келишганда сен иссиқ ҳавога ва очликка мослашиб қолмаслигинг учун айтяпман” деди.
Нозимжон ҲОШИМЖОН
Манба: Azon.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди