06:30 / 22.03.2018
4 353

Уоррен Баффеттдан 5/25 қоидаси: "энг муҳим нарсага эътибор қаратиш"

Уоррен Баффеттдан 5/25 қоидаси: "энг муҳим нарсага эътибор қаратиш"
Энг муҳимини аниқлаш учун 25 та мақсадингизни ёзинг. Қолган ҳеч бир нарсага чалғитманг.

Мақсадлар рўйхатини тузинг
Уоррен Баффеттнинг 10 йил давомида унга хизмат қилган учувчи Майк Флинтга қандай ёрдам бергани ҳақида ҳикоя бор. Кунлардан бири у Флинтда карьера мақсадлари қандай экани ҳақида сўраган. «Сен ҳали ҳам мен учун ишлаётганинг, менинг ишимни қилмаётганимдан дарак беради», - деб ҳазиллашган Баффет. У Флинтга мақсадларни аниқлаш учун машқ бажаришини таклиф қилди.

Аввалига Флинт яқин келажакда эришмоқчи бўлган 25 нарсанинг рўйхатини тузиши керак эди. Сўнгра уларни муҳимлик жиҳатдан баҳолаш ва бешта энг муҳимини белгилаш талаб этилди. Бу бешта мақсадни танлаш энг қийин масала. Бироқ кейин Баффет Флинтдан бошқа йигирмата банд билан нима қилмоқчи эканини сўраган.

«Мен биринчи бештасига асосий эътиборни қаратаман, лекин бошқа бандлар ҳам мен учун муҳим, - дея тушунтирган Флинт. - Мен бешта асосий мақсадга эришиш йўлида улар устида ҳам вақти-вақти билан ишлайман». Бунга Баффет қаттиқ жавоб қайтаради: «Йўқ, сен нотўғри тушунибсан. Сен муҳимлигини қайд этмаган барчаси «Исталган нарх билан четлаб ўтиш» рўйхатига айланди. Биринчи бешта мақсадга эришмагунча уларга эътибор берма».

Нима учун бир нарсага эътибор қаратиш муҳимроқ
Биз доимо чалғиймиз. Айнан шунинг учун кўпчилик ҳеч қачон бирон бир соҳада маҳоратга эриша олмайди. Ҳар сафар янги нарсалар бизни чалғитаётган бўлса, харажатларни йўқотилган фойда билан тўлаш талаб этилади. Бу бизнинг вақтимиз ва эътиборимизни тортиб олади, бизга ҳақиқатдан ҳам муҳим нарсага эътибор қаратишга имкон бермайди.

Замонавий тенденцияларга чалғиманг ва бир қизиқишдан бошқасига сакраб ўтманг. 5/25 қоидасини нафақат карьерангизда, балки бошқа ҳаёт соҳаларида қўлланг: соғлиқ, муносабатлар, шахсий мақсадлар.

Буларнинг барчаси зерикарли ва монотон ҳаёт кечиришингиз керак, дегани эмас. Фақат майдалашиб кетманг. Бешта асосий мақсадга эришинг, кейин эса бошқа босқичга ўтинг.

Бу ҳаётда қандай намоён бўлади
Ўзингиз хоҳлаган нарса ҳақида ўйлаб кўринг. Чет тилини ўрганиш. Мусиқа асбобини ўзлаштириш. Ўз ишингизни очиш. Дунёни кўриш. Кўпчилик бундай мақсадларга барибир эришмайди, бу эса улар ушбу одамлар учун ҳақиқат ҳам жуда муҳим эмаслигини билдиради. Одатда бундай мақсадлар бирор фойда келтириши мумкин экани туфайли танланади. Аммо бу уларга интилиш учун етарли эмас.

Масалан, ўнта турли тилда гаплашиш зўр бўларди. Лекин ҳар дам олиш кунларини грамматикани ўрганишга сарфлаш жуда ҳам қизиқарли эмас. Чет тиллари бизнинг устуворликларимиз рўйхатида жуда юқори ўринни эгалламайди, одатда иш ва оила муҳимроқдир. Шунинг учун уларни фақат бўш вақтимизда ўрганамиз ва бу мақсаднинг ўзига эришиш учун бир неча йиллар керак бўлади.

Якунда биз ҳеч қачон эриша олмайдиган мақсадлар рўйхатини оламиз. Бу стресс ва айбдорлик ҳисига олиб келади. Эҳтимол, бешта асосий мақсадга киритилмаган нарса ҳаётингизга кам таъсир кўрсатади. Ўзингизга доимий равишда мақсад қўшмасдан, яхшиси уларни қисқартиринг. 5/25 қоидаси соддалик ҳаётни яхшироқ қилишини яна бир бор тасдиқлайди.

Сиз учун муҳимроқ бўлган нарсалар билан шуғулланинг
Вақт ва эътибор - икки энг муҳим ресурс, аммо иккаласи ҳам чекланган. Яхши имкониятлар, уларга вақтдан кўра кўпроқдир. Ҳар бирига ёпишиб олманг. Имконият қанчалик жозибадор бўлишининг аҳамияти йўқ: агар у 25-рақамдаги мақсадга эришишга ёрдам берадиган бўлса, унда унга вақт сарфламанг.

Мақсадларингизни камайтиринг. Шундай қилиб, сиз учун ҳақиқатдан ҳам жуда муҳим бўлган нарсаларни тезда англайсиз. Бунга кўпроқ вақт сарфланг ва қолган нарсалардан чалғиманг.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Уоррен Баффеттдан 5/25 қоидаси: "энг муҳим нарсага эътибор қаратиш"