13:10 / 23.03.2018
9 124

"Яхши пойабзал": Уни қандай танлаш мумкин? 8 та оддий қоидалар

"Яхши пойабзал": Уни қандай танлаш мумкин? 8 та оддий қоидалар
Оёқларингиз толмаслиги ва оғримаслиги учун пойабзални қандай танлаш кераклигини билиб олинг. «Xabar.uz» сизга пойабзал дўконида адашмаслик учун қуйидаги маслаҳатларни беради.

1. Пойабзални куннинг иккинчи ярмида сотиб олган яхшироқ, чунки одатда кечга бориб оёқлар озгина шишади. Эрталаб сотиб олинган пойабзал кечқурун оёқни сиқиши мумкин.

2. Пойабзални ўлчаб кўришдан аввал у билан бирга кийишни режалаштираётган пайпоқни кийинг. Мисол учун, кроссовкаларни синаб кўриш учун капрон пайпоқ киймаслик керак.

3. Агар оёқларингиз турли узунликка эга бўлса, пойабзални катта оёқнинг ўлчамига қараб олинг.

4. Оёқнинг катта бармоғи ва пойабзал учи орасидаги масофа тахминан 0,5-1,5 см бўлиши керак.

5. Пойабзални кийиб дўконда юриб кўринг. Пошнанинг мустаҳкамлигини текширинг. Пошна ҳеч қаерга халақит бермаётганига ишонч ҳосил қилинг. Келажакда пойабзал «ташлаши» ёки юмшоқ бўлишига умид қилмаган яхшироқ. Бундай бўлмаслиги ҳам мумкин.

6. Пойабзалнинг ўлчамига урғу берманг. Турли ишлаб чиқарувчиларда ўлчам ҳам фарқли бўлиши мумкин. Ўз ҳиссиётингизга ишонинг.

7. Оёғингизда қадоқ пайдо бўлмаслиги учун дарҳол пойабзални ичкари томондан текшириб кўринг, сизнинг юришингизга тўсқинлик қиладиган бирон-бир нарса йўқлигига ишонч ҳосил қилинг.

8. Пойабзал пошнаси сирпаниб кетмаётгани ҳамда сиз танлаган оёқ кийим юраётганингизда яхши амортизация бераётганини текширинг.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » "Яхши пойабзал": Уни қандай танлаш мумкин? 8 та оддий қоидалар