23:20 / 01.04.2018
4 954

Ҳаёт тарзи: Бир жойда кўп ўтириш ёхуд кам ҳаракатланиш саломатлик кушандаси экан…

Ҳаёт тарзи: Бир жойда кўп ўтириш ёхуд кам ҳаракатланиш саломатлик кушандаси экан…
Ливерпул университети мутахассислари худди шу мавзуда тадқиқотлар ташкил этишди. Мақсад битта эди. Одам бир жойда кўп ўтирган ҳолда ишласа, кам ҳаракатланса, оқибати қандай бўлади?

Тадқиқотларга 35-40 ёш оралиғидаги тахминан 45 киши таклиф этилди. Улар олимларнинг кўрсатмалари бўйича икки ҳафта кам ҳаракатга эга ҳаёт тарзини бошдан кечиришди. Ишга машинада боришди. Зинапоядан кўтарилиш ўрнига лифтлар, эскалаторлардан фойдаланишди. Ишда ҳам деярли ҳаракатланишмади. Кечқурун уйга қайтгач, асосий вақтни компьютер қаршисида ўтказишди. Икки ҳафтадан кейин иштирокчилар организми қайта назоратдан ўтказилди. Қарангки, шу икки ҳафта ичида кам ҳаракатланиш туфайли тадқиқот иштирокчиларининг организмида ортиқча ёғлар йиғила бошлаган, организм инсулинни ҳис этиш имкониятини йўқотиш палласига кирган. Юрак фаолиятида ҳам заифлашиш ҳолатлари кўзга ташлана бошлаган. Қандли диабет хавфи бир неча фоизга ошган.

Тадқиқот натижаларидан келиб чиқиб, олимлар ҳеч қачон бир жойда узоқ ўтириб қолмасликни маслаҳат беришди.

Манба: Hordiq.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳаёт тарзи: Бир жойда кўп ўтириш ёхуд кам ҳаракатланиш саломатлик кушандаси экан…