22:46 / 02.04.2018
6 676

100 ёшга киришнинг 9 та сири (инфографика)

100 ёшга киришнинг 9 та сири (инфографика)
«Асрни қаритиш» — афсуски, ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Бироқ инсон умри узайиб бораяпти, буни фактлар ҳам тасдиқлайди. Масалан, XX аср бошида инсоннинг ўртача умр кўриш давомийлиги 50 йил эди. Ҳозир Ўзбекистонда бу кўрсаткич — 73,8 ёш.

Замонавий тиббиёт ютуқлари ва техникаси, турмуш фаровонлигининг ошиши, умуман, ҳаёт сифатининг яхшиланиши ҳаммамизда юз билан юзлашишга умид уйғотади.

Инфографика: «Xabar.uz»
Мутахассисларнинг фикрича, инсон 100 ёшга кириши учун қуйидаги 9 шартга амал қилиши керак экан:

Ёшлик ҳисси
Лондонлик олимлар аниқлашича, аслидагидан кўра ўзини ёш тутувчилар орасида ўлим ҳолатлари анча кам кузатиларкан. Бекорга айтишмайди-ку ёш бу — шунчаки рақам.

Оптимизм
Ҳаётингиз сиз уни қандай тасаввур қилсангиз шундай шаклланади. Дунёга умид билан қаранг. Олимлар оптимистлар орасида саратон, инсулт, юрак хасталиклар кам учрашини аниқлашган.

Мева-сабзавотлар
Соғлом овқат узоқ умр гарови экани исбот талаб қилмас ҳақиқат. Кунига камида беш дона мева ва сабзавот ейишни унутманг.

Денгиз маҳсулотлари
Балиқлар таркибида кўп учровчи омега-3 ёғ кислоталари инсон тани учун жуда ҳам зарур. Организмда моддалар алмашинувида уларнинг ўрни беқиёс. Ўн олти йиллик тадқиқотлар натижаси: ёғ кислоталарини тўйиб истеъмол қилганлар орасида юрак-қон томир хасталиклари 35 фоизга камайган.

Яхши уйқу
Грециянинг Икария оролида узоқ умр кўрувчилар жуда кўп экан. Уларнинг бир одати бор — кундузги уйқу (бизда ҳам бор). Балки уларнинг сири шундадир. Ҳатто кундузги ярим соатлик уйқунинг ўзи юрак касалликлари ривожланиши хавфини 37 фоизга камайтираркан.

Кўп дўстлар
Жамиятга кўпроқ сингиб кетган инсон кўп яшашини психологлар уқтиришмоқда. Ҳаммага кераклиликни ҳис қилиш, доимий мулоқотда бўлиш, яхши кайфият — узоқ умр кўриш гарови.

Фаол турмуш тарзи
Албатта, ёш ўтиши билан жисмоний фаоллик сусаяди. Бироқ камҳаракатлик учун ёш баҳона бўлмаслиги керак. Ҳеч бўлмаганда енгил машқлар бажариш, тоза ҳавода сайр қилиш керак. Тўхтаб қолманг.

Ташқи кўринишга эътибор
Инсон бир умр ўз қоматини яхши сақлай олмайди, тўғри. Лекин олимларнинг айтишича, белнинг айланаси бевосита саломатлик билан боғлиқ экан. Аёлларда — 78 см., эркакларда — 92 см.дан ошмаслиги керак.

Етарлича сув ичиш
Инсоннинг ҳаётида сувнинг ўрнини ҳеч нарса билан тенглаштириб бўлмайди. Чунки организмимиз 70 фоиз сувдан иборат. Чой, қаҳва, газли ичимликлар тоза сувнинг ўрнини ҳеч қачон боса олмайди. Масалан, бошингиз оғриганда дори ичишга шошманг. Муздеккина тоза сув ҳатто бош оғриғини қолдириши мумкин экан.

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 100 ёшга киришнинг 9 та сири (инфографика)