Савол:
– Ассалому алайкум! Арзимаган саволим бор эди, соқолни қора рангга бўяса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом!
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Охир замонда соч-соқолини кабутарнинг тўшига ўхшатиб қорага бўяйдиган қавмлар бўлур. Улар жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламаслар», дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Уламоларимиз ушбу ривоятдаги «кабутарнинг тўшига ўхшатиб» деган маънони икки хил тушуниш мумкин, дейдилар.
Биринчиси – охир замонда бир қавмлар чиқадики, улар соқолни фақат жағларига худди кабутарнинг тўшига ўхшатиб қўядилар. Бунда суннатга хилоф қилиб, фақат ияккагина соқол қўйиш ҳам қораланган бўлади.
Иккинчиси – охир замонда бир қавмлар чиқадики, улар соқолни худди кабутарнинг тўшига ўхшатиб қорага бўяб юрадилар.
Демак, икки мазкур иш ҳам яхши эмас экан. Уламо аҳли соч-соқолни қорага бўяш ҳақидаги барча далилларни чуқур таҳлил қилиб чиқиб, соч-соқолни қорага бўяш макруҳ, деган қарорга келишган. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади