07:02 / 25.04.2018
13 703

Қизларнинг кўринишига қараб билиб олинг

Қизларнинг кўринишига қараб билиб олинг
Ҳар қандай инсоннинг ташқи кўриниши маълум даражада унинг ички қиёфасини акс эттиради. Бу борада олимлар томонидан ўтказилган қатор тадқиқотлар ва тажрибаларидан келиб чиқиб, қизларнинг ташқи кўринишига қараб уларнинг ички дунёси ва қалб кечинмаларини билиб олиш мумкин, деган хулосага келинган. Демак:

Оппоқ ва тўладан келган қизлар – анча-мунча севги изҳорларига ишонавермайдиган, йигитларнинг моддий бойлигига қизиқмайдиган қизлар тоифасидандир. Уларни кўпроқ маънавий дунёси бой бўлган йигитлар ўзига жалб этади. Жамиятда ўз ўрнига ва мавқеига эга бўлган шахсларга ҳурмат назари билан қарайдилар. Ушбу тоифага кирувчи қизлар қайсар ва бир сўзли бўладилар.

Қорачадан келган, буғдойранг қизлар эса бир вақтнинг ўзида биттасини севиб бир нечтасини ёқтириши мумкин. Лекин охир оқибатда севгисига содиқ қолишади. Улар фидойи аёл бўлишади. Бироқ бу фидойилик оқибатида йўқотган имкониятларини уддабуронлик билан тўлдириб олишни қойиллатишади. Бу тоифадаги аёллар ўз ишига пухта, тадбиркорлик фазилатлари устун бўлади. Улар юқори марраларни забт этиш, мақсадларига етиш йўлида интилувчан ва серғайрат бўладилар.

Оқ-сариқдан келган қизлар бир қарашда вазмин, сержаҳл кўринишса-да, яқиндан танишганда уларнинг самимий, очиқкўнгил ва меҳрибонликларига амин бўласиз. Улар анчагина сабр – бардошли бўлишади. Шу билан бирга. ёлғонни ёқтиришмайди. Аммо ўзлари ёлғон ишлатишига тўғри келса, одамларни осонгина ишонтира олишади.
ХОНЗОДАБЕГИМ тайёрлади.

Манба: Mulohaza.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қизларнинг кўринишига қараб билиб олинг