15:30 / 04.05.2018
6 245

Олимлар одамзод Худонинг қудрати билан қачондан бошлаб абадий яшаши мумкинлигини баён қилишди

Олимлар одамзод Худонинг қудрати билан қачондан бошлаб абадий яшаши мумкинлигини баён қилишди
Хорвард университети профессори Жордж Черч айни пайтда олиб борилаётган янги-янги тадқиқотлар бир кун келиб албатта самара беришини, ўшандан бошлаб инсоният ўлимни четга сура олиши мумкинлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Олимнинг айтишича, инсон организмидаги ирслар тўлиқ дастурлаб чиқилса бас, ўлим албатта ортга чекинишга мажбур бўлади.

— Бу кунларга етишимизга кўп вақт қолмади, — деди олим. — Атиги 10 йил қолди. Шу муддат ичида биз организмдаги нокерак ирсларни йўқ қиламиз. Қолганларини шундай дастурлаймиз, шундай ажойиб тўқималар яратамизки, одам организми манаман деган хавфли вирусга ҳам, ўлим келтирувчи хасталикларга ҳам, иссиқ, совуқ, кексаликка ҳам мардона кураша оладиган бўлади. Бунинг учун ирсларга тегишли ҳар бир оқсилни алоҳида дастурлашимиз, уларга жиддий ўзгартишлар киритишимиз лозим бўлади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Олимлар одамзод Худонинг қудрати билан қачондан бошлаб абадий яшаши мумкинлигини баён қилишди