15:56 / 15.05.2018
7 167

"Қул ҳаққи" ёхуд мусулмон бўлган яҳудий қиссаси

"Қул ҳаққи" ёхуд мусулмон бўлган яҳудий қиссаси
Яқинда мусулмон бўлган бир яҳудий ҳикоя қилади. Мусулмон инсон билан шерикликда анча йиллар тижорат қилдик. Ишимиз ривожланди, катта фойдалар кўрдик. Вақти келиб ажраладиган бўлдик. Ўртадаги молимизни ҳисобладик, улушимиз аниқ бўлгач, мусулмон шеригим менга шундай деди:

– Мана шу мол ҳам сенга бўлсин.

– Нима учун?

– Биз сен билан шунча йил бирга ишладик ва кўп фойда қилдик. Динимизда "қул ҳаққи" деган гап бор. Бу жиддий масала. Яна бирор жойда сенинг ҳаққинг менга ўтиб кетган бўлмасин. Мен бир инсоннинг ҳаққидан қўрқаман. Мабодо меники сенга ўтган бўлса, розиман.

– "Қул хаққи" нима дегани?

– Бу масалани тўлиқ тушунтира олмайман. Лекин нозик масала эканлигини биламан. Истасанг илмли инсондан сўраймиз.

Бир илмли инсоннинг олдига бордик. "Қул ҳаққи" тўғрисида маълумот берди. Инсонларнинг молини ноҳақ ейишнинг жуда нозик томонларигача тушунтирди. У ердан чиқиб тўғри ўз динимнинг, яъни яҳудий олимнинг олдига бордим ва ундан сўрадим:

– Мусулмонларда "қул ҳаққи" деган тушунча бор экан. Улар бу нарсадан жуда эҳтиёт бўлар экан. Бизнинг динда бу ҳақида нима дейилган?

– Агар бизнинг динда "қул ҳаққи" деган тушунча бўлганида, ҳеч бир иш қила олмаган бўлар эдик. Бизда ҳамма нарса "ҳалол". Хусусан, мусулмонга тегишли бўлган молни тортиб ололсанг, бу сенинг учун савоб иш ҳисобланади...

Қандай разиллик!

Мусулмонлардачи?

Мусулмонларда бир мол, гарчи душманнинг қўлида бўлса ҳам, уни ҳимоя қилишга буюрилган.

Қандай олийжаноблик!

Уйга қайтиб, дарҳол мусулмон бўлдим.

Бировнинг хаққига риоя қилинг. Гўзал воиз бўлишингиз шарт эмас. Ислом одоби билан безанинг! Шунинг ўзи етади!
Шоолим ШОМАНСУРОВ

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » "Қул ҳаққи" ёхуд мусулмон бўлган яҳудий қиссаси