Биринчи ёлғон
Инсоният юрак-қон томир касалликларидан азият чекади, чунки ёғли озиқ-овқатни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилади. Аниқроғи, юрак учун айнан тўйинган ёғлар (ҳайвон ёғлари, сариёғ ва бошқалар) зарарли.
2010 йилда олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотлар бу назариянинг нотўғри эканлигини исботлади. Тадқиқотчилар 345 минг одамнинг аҳволи ва овқатланиш одатларини ўрганиб чиқди ва ҳайвон ёғлари юрак касалликлари сонини оширмаслигини аниқлади.
Умуман олганда, таомномангиздан мой ва бошқа ёғли тансиқ овқатни тўлиқ чиқариб ташлашга шошилманг. Калорияга эътибор бериш ва жисмоний ҳаракатлар тўғрисида унутмаслик кераклиги эса бошқа масала.
Иккинчи ёлғон
Кўпроқ витаминлар енг, шунда касал бўлмасдан узоқ ва бахтли яшайсиз. Айниқса, антиоксидантлик хусусиятига эга бўлган C витаминига таяниш лозим.
Одамнинг етарлича тўлиқ фаолият кўрсатиши учун, шубҳасиз, витаминлар зарур: уларнинг бир қисмини организм ўзи ишлаб чиқаради, бир қисмини эса озиқ-овқатдан олади.
Ҳақиқатан ҳам витаминлар етишмаслигидан касал бўлиш мумкин, бундан 200 йил аввал эса C витаминининг жиддий етишмаслиги натижасида келиб чиққан синга касаллиги туфайли одамлар ҳалок бўлган.
Ўтган асрнинг 60-йилларида Нобель мукофоти лауреати, биолог Лайнус Полинг C витамини шамоллашда ёрдам беради, деган тахминни олға сурди. Лекин жиддий илмий тадқиқотлар бу витаминнинг қудратли кучи ҳақидаги оптимистик руҳдаги назарияларни тасдиқламади.
Витаминлар умрнинг узунлигига таъсир қилмайди ва касалликларни даволай олмайди — бу уларнинг вазифаси эмас. Аксинча, ҳатто витаминларни ортиқча қабул қилиш бироз умрни қисқартириши ҳам мумкин. Шунинг учун витаминларни шифокорнинг тавсияси бўйича қабул қилиш лозим.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди