12:12 / 21.05.2018
5 629

Самимий насиҳат

Самимий насиҳат
Сенга айтаман эй аҳли Ислом биродарим!

Нафсинг сени ортиқча молингни сандиғингга ёки йиғилиб борадиган банкдаги ҳисоб рақамингга жамлаб уни ҳақ эгасидан тўсишга ундаса ҳам – ҳолбуки мол сенинг молинг эмас, сен унга омонатдорсан холос – нафсинг сени айниқса шундай муборак ойда шу ишни қилишга чақирса ҳам ўзинг шу молни қурбон қилиб ушбу соатда, яъни сифатлаб бўлмайдиган ва воқеликни ўзи сифатлаб берадиган бундай хатарли қийин кунда нафсингни поклаб ол.

Мени сенга маслаҳатим молингни ортиқчасини қайтар. Ҳа мен сенга шуни насиҳат қиламан. Қайтар бу ортиқча молни!

Бошимиздан ўтказаётган шу кунларда илма-тешик бўлиб кетган мешларини беркитишлари учун уни ҳожатмандларга бер. Бундай доимий қийинчиликка ўзингни ҳам қурбон қилмаслик учун у молни ўз эгаларига қайтар.

Мен сенга кафолат бераман, Аллоҳ таоло сенга албатта молингни ортиқчаси билан қайтаради. Аллоҳнинг сўзини ўқимаганмисан: ˝Аллоҳга яхши қарз берадиган ким бор?! Бас, токи У зот унга берганини кўп марта кўпайтириб берса˝ ("Бақара" сураси, 245-оят).

Қулоқ сол ва насиҳатимни вақт ўтмасдан қабул эт! Чунки албатта ўлим азоби доимийдир.

У сени сўзлашга ҳам қўймайди, хатто сени, мен пушаймонман деб оҳ-воҳ қилишингга ҳам қараб ўтирмайди.
Шайх Рамазон БУТИЙ.

Манба: Azon.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Самимий насиҳат