23:46 / 09.06.2018
7 573

Мубашшир Аҳмад жавоби: Бенамоз, хижобсиз қизларга уйланиш мумкинми?

Мубашшир Аҳмад жавоби: Бенамоз, хижобсиз қизларга уйланиш мумкинми?
Куни кеча журналист Жасур Ҳамроев ва Azon.uz таъсисчиси Мубашшир Аҳмад ўртасида ижтимоий тармоқларда жонли мулоқот бўлиб ўтди.

Жасур Ҳамроев тармоқ фойдаланувчиларидан келган саволларни ўқиб эшиттирди. Жумладан, уйланиш масаласида қуйидаги саволни берди.

«Бенамоз, хижобсиз қизларга уйланиб, уларни ҳаёт давомида Аллоҳнинг буюрганларига ўргатишимиз тўғрими?»

Мубашшир Аҳмад домла саволга қуйидагича жавоб берди:

“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам 4 тоифа аёлни баён қилганлар. Аёлнинг насаби, бойлиги, чиройи ва диёнати учун уйланилади. Сен эй барака топгур, диёнатлисига уйлан, деб Пайғамбар алайҳиссалом тавсия қилганлар. Ана шундан келиб чиқадиган бўлсак, диёнатлисига уйланиш яхши бўлади.

Лекин чиройи бор, гўзаллиги бор аммо диёнати йўқ бўлса. Диёнат деганда диннинг барча арконларини ўзида мужассам қилганни айтилади-да. Демак рўмолда эмас, намозда эмас, демак тўлиқ диёнатда эмас, балки диёнатнинг баъзи бир кўринишлари бор. Масалан, ахлоқли, одобли, уятчан бўладиган бўлса ва бундан бошқа солиҳароқ қиз топилмаса, албатта (ўшани) олинади. Эр сифатида, хонадон соҳиби сифатида ўз аёлини секин аста тарбия қилади”, деб айтди Мубашшир Аҳмад.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мубашшир Аҳмад жавоби: Бенамоз, хижобсиз қизларга уйланиш мумкинми?