13:56 / 18.06.2018
8 704

Мунажжимлар башорати: 18—24 июнь кунлари юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 18—24 июнь кунлари юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
Ҳамал

Ҳафта давомида жуда фаол бўласиз. Ўзингизни янада яхши англашингиз ва иқтидорингизни намойиш этиш учун имкон туғилади. Ишингизда муваффақиятларга эришасиз. Ҳафтанинг иккинчи ярмида бизнес борасида омад кулиб боқада. Муҳим ва фойдали шартномаларни имзолайсиз. Турли кўнгилочар тадибирларда иштирок этишингиз мумкин. Саломатлигингизга ҳам эътиборли бўлинг. Дам олиш кунлари оилавий саёҳатга чиқишингиз кутилмоқда.

Савр

Моддий аҳволингизни яхшилаш учун қулай имкон туғилади. Бундан унумли фойдаланиб қолинг. Акс ҳолда, бундай вазият яна бўлмаслиги мумкин. Бошлиғингиз буюрган топшириқлар бир қарашда қийиндек туюлиши мумкин. Аслида ундай эмас, уларни зўр иштиёқ ва қизиқиш билан амалга оширасиз. Фақат пала-партишликка йўл қўйманг. Саломатлигингизга ҳам жиддий аҳамият беринг.

Жавзо

Бу ҳафта «жавзо»лар учун янги имкониятлар эшиги кенг очилади. Ҳамакорларингиз билан муҳим шартномаларни имзолайсиз. Натижада моддий аҳволингиз сезиларли даражада яхшиланади. Фарзандларингиз улкан ютуқларни қўлга кирииб, сизни хурсанд этишади. Ҳафтанинг иккинчи ярмида анчадан бери учрашмаган қадрдон дўстларингиз билан кўришиб мароқли ҳордиқ чиқарасиз.

Саратон

Ҳаётдан завқланиб, бахтли яшашни ўрганинг. Муаммоларни ўйлаб, тушкунликка тушманг, улар вақтинчалик. Сиз жуда ҳалол ва адолатлисиз. Ана шу фазилатингизни атрофингиздагилар жуда қадрлашади. Ҳафтанинг иккинчи ярмида хизмат лавозимингиздан кўтарилишингиз мумкин. Кўплаб фойдали таклифлар бўлади. Уларни қабул қилишда шошилманг. Дам олиш кунлари тоғ-ён бағирларида сайр қилиб, мароқли ҳордиқ чиқаринг.

Асад

Барча ишларингизга улгуриш учун вақтингизни тўғри тақсимланг. Ҳафтанинг биринчи ярмида молиявий аҳволингиз сезиларли даражада яхшиланади. Аммо харажатларда эҳтиёткор бўлинг. Жума — харид учун қулай кун. Оилада эр-хотин бамаслаҳат иш қилсангизлар кўнгилсизликларнинг олдини олган бўласизлар. Дам олиш кунлари кўпдан бери кўришмаган дўстларингиз ташрифи кутилмоқда. Бундан, албатта,хурсанд бўласиз.

Сунбула

Ҳафта «сунбула»лар учун саргузаштга бой бўлади. Ишингизга масъулият билан ёндашинг. Ана шунда атрофдагиларнинг меҳрини қозонасиз. Ҳафта ўртасида ишингиз янада самарали бўлади. Харид қилиш, дўстона учрашувлар ҳамда саёҳат учун ҳам қулай имкон туғилади. Дам олиш кунлари кўнглингиз романтик саргузаштларни тусаб қолиши мумкин. Ёзнинг офтобидан эҳтиёт бўлинг.

Мезон

Ушбу ҳафта мовқеингиз ҳам, даромадингиз ҳам ошишига ишонинг. Ишбилармон ҳамкорлар билан иккиланмасдан шартнома имзоланг. Улар сизнинг таклифларингизни жон, деб қабул қилади. Ва бундан хурсанд бўлишади. Натижада, мўмайгина даромадга эга бўлишингиз мумкин. Саломатлигингизни тиклаш учун қулай фурсат бўлади. Дам олиш кунлари маза қилиб ҳордиқ чиқаринг.

Ақраб

Мақсадингизга эришиш учун пухта режа тузиб олинг. Ана шунда барча ишингизни кўнгилдагидек амалга оширасиз. Ҳафта бошида муҳим учрашувларда иштирок этиб, фойдали шартномаларни имзолайсиз. Натижада, молиявий ҳолатингиз яхшиланади. Бироқ сизни чалғитадиган, асабингизга тегадиганлар ҳам учраши мумкин. Уларга аҳамият берманг. Шанба — оилавий дам олиш учун қулай куни.

Қавс

Кўпдан бери ечимини кутиб ётган муаммоларни ҳал этасиз. Фақат бунинг учун фаол бўлишингиз керак. Ана шунда иқтисодий ҳолатингиз ҳам яхшиланиб, мўмай даромадга эга бўласиз. Ташаббускорлигингиз билан жамоада яхши обрўга эгасиз. Раҳбарият ана шу фазилатингизни инобатга олиб лавозимингизни ошириши мумкин.

Жадий

Бу ҳафта сизга фойдали иш таклиф этилади. Уни қабул қилишда яқинларингиз билан маслаҳатлашинг. Ҳафтанинг иккинчи ярмида яқинларингиз сизнинг кўмагингизга эҳтиёж сезади. Улардан ёрдамингизни аяманг. Ҳафта охири ҳеч қандай ишни режалаштирманг. Дам олиш куними, дам олинг. Ахир яхши ишлаш учун ҳам ўз вақтида ҳордиқ чиқариш керак.

Далв

«Далв»лар доим етакчиликка интилади. Бу хислати мақтовга арзийди, албатта. Бу ҳафта тадбиркорлик қилиш учун қулай фурсат туғилади. Бундан ҳам муҳими, сиз билан ҳамкорлик қилишга қизиққан кишилар билан учрашасиз. Ҳафтанинг иккинчи ярмида молиявий ҳолатингиз яхшиланади. Шанба ва якшанба қизиқарли саргузаштларга бой бўлади.

Ҳут

Ҳафта бошида муҳим шартномаларни имзолашда, ҳеч иккиланманг ҳаммасини уддалайсиз. Танловларда муваффақиятли иштирок этасиз. Натижада, мўмай даромадга эга бўласиз. Ўзингизни ҳаддан ташқари уринтирманг. Меъёридан ортиқ ишлашингиз соғлигингизга салбий таъсир этиши мумкин. Ҳафта охирида яқинларингиз билан дилдан суҳбатлашиб, мароқли ҳордиқ чиқарасиз.

Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 18—24 июнь кунлари юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?