Озиқ-овқатни исроф қилмаслик учун фойдали 10 маслаҳат

  • Ҳаёт тарзи
  • 22-06-2018, 15:58
  • 1 001
  • Озиқ-овқатни исроф қилмаслик учун фойдали 10 маслаҳат
    Мусулмонлар вегетериан эмас. Лекин баъзида вақтинчалик вегетериан бўламиз, яъни ҳалол гўшт топмасак сабр қиламиз. Буюк Британияда мусулмонлар омадли, озиқ-овқат дўконлари ва маҳаллий бозорларда ҳалол маҳсулотлар кўп. Аммо бу маҳсулотларни ўзимиз етиштирмаймиз, лекин мабодо етиштирсак ҳам у соғлигимиз учун тетиклаштирувчи машғулот бўлар эди.

    Масалан, эко-мусулмон сифатида помидор ва бошқа сабзавотларни етиштиришни ўргансангиз, бу ноу хау ва соғлом турмуш тарзи учун самарали қадам бўлади.

    Парвардигоримиз сайёраларни уйғунлик ва мувозанат шароитида яратган, ҳар бир тирик жонни етарли озиқ билан таъминлаган. Аллоҳ таоло яна одамларга тақдим қилган неъмат – эътиқоддир. Буни биз таом деб оладиган бўлсак, у ҳеч кам-кўстсиз истеъмол қилиниши зарур. Биз ейишни истамаган овқатимизни исроф қилишимиз мумкин эмас. Мусулмонлар учун Қуръондан эслатма: “...Мева ҳосил қилганда, мевасидан тановул қилингиз! Ҳосил йиғиш кунида (муҳтожларга) ҳаққини (ушри ва хирожини) берингиз ва исроф қилмангиз! Албатта, У исроф қилувчиларни севмайди” (Анъом, 141).

    Озиқ-овқатни исроф қилмасликнинг энг фойдали усули бу – компост қутисини уйда яратишдир. Компост қутиси бу – кераксиз ёки муддати тугаган ва ачиб қолган овқатларни битти катта қутига йиғиб қўйишдир. Қутидаги чиқиндилар иссиқда ва узоқ муддатда тупроқни ва ўсимликни тўйинтириш учун солинадиган органик моддага айланади.

    Режа:
    • Муддати тугаган озиқ-овқатларни исроф қилманг, компост қутисига ташланг, қолганларини қушларга, балиқларга майдалаб бериш мумкин.
    • Фақат ўша кун учун ёки бир ҳафталик озиқ-овқат харид қилинг.
    • Одамларнинг сонига қараб овқат пиширинг. Исломий урф-одатларга кўра овқатланиш асосини 3 та нарса ташкил қилади: 1 – овқат, 2 – сув, 3 – ҳаво. Қолган овқатларни эртанги кунга сақлаб қўйинг.
    • Сувни шунчаки тўкиб ташламасдан, ўсимликларингизни суғоринг.
    • Дўстларингиз ва оила аъзоларингиз билан овқатланганингизда энергия оласиз. Кўп одам йиғилганида энергиянгиз кам сарфланади, чунки сизга дўстларингиз ва оила аъзоларингиз ёрдам беради. Кайфиятингиз ҳам кўтарилади.
    • Пўчоқлар, тухум қобиқлари, пўстлоқлар ва қуртлар билан компост йиғими тўплашни бошланг.
    • Ортиқча мева ёки консерваланган озиқ-овқатлирингизни бошқаларга ёрдам тариқасида тарқатишингиз мумкин.
    • Рўза тутинг. Бу савоб ҳамда соғлиқ учун фойдали.
    • Онлайн харидлардан оқилона фойдаланинг. Кўтариб юриб сотиладиган овқатларни сотиб олманг.
    • Таомни уйда пишириб енг.

    Инглизчадан Робия ЖЎРАҚУЛОВА таржима қилди.

    Манба: Azon.uz

    » » Озиқ-овқатни исроф қилмаслик учун фойдали 10 маслаҳат
    Яндекс.Метрика