23:30 / 09.07.2018
5 078

Ёзда истеъмол қилиш хавфли бўлган маҳсулотлар

Ёзда истеъмол қилиш хавфли бўлган маҳсулотлар
Жазирама об-ҳаво шароити фонида ҳатто жуда сифатли ва фойдали озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам соғлиқ учун хавфли шаклга кириши мумкин. Озиқ-овқат маҳсулотларидаги микроорганизмлар юқори ҳарорат шароитида тез кўпая бошлайди. Бу айниқса оқсил ва углеводлари кўп бўлган маҳсулотларга тегишли, дейилади Кун нашрида.

Шундай қилиб, иссиқ ёз кунларида соғлиққа зарар етказиши мумкин бўлган маҳсулотлар қуйидагилар:

Пишириқлар. Шифокорлар, энг аввало, начинкали пишириқларга алоҳида эътибор қаратишни маслаҳат беришмоқда. Масалан, гўшт ёки творогга тушган бактериялар уларда жуда тез кўпая бошлайди. Кремли пишириқлар ҳам шулар жумласига киради. Шунинг учун ёзда ташқаридан тайёр пишириқларни сотиб олмаган маъқул.

Колбаса, товуқ гўшти ва паштет. Бу маҳсулотларни харид қилар экансиз, уларни сақлаш муддати ва шароитларига эътибор беринг. Агар бу маҳсулотлар музлатгичдан ташқарида сақланаётган бўлса, уларни сотиб олманг.

Балиқ. Айниқса, япон таомларига тааллуқли. Экзотик таомларни ёқтирувчилар ёзги мавсумда бунга алоҳида эътибор қаратишлари лозим. Юқори ҳарорат таъсири остида балиқ гўштидаги бактериялар жуда тез кўпаяди.

Тайёр салатлар. Дўкон ёки умумий овқатланиш жойларида салат харид қилаётиб, унинг таркибига эътибор беринг. Агар ингридиентлар орасида балиқ, товуқ гўшти, помидор, майонез бўлса, янада эҳтиёт бўлинг.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ёзда истеъмол қилиш хавфли бўлган маҳсулотлар