Мунажжимлар башорати: 11 июль куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?

  • Ҳаёт тарзи
  • 11-07-2018, 00:13
  • 1 477
  • Мунажжимлар башорати: 11 июль куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?
    ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

    11 июль энг муҳим ишларга ўта кучли масъулият билан ёндашмасангиз, мақсадга эришишингиз мушкул бўлиб қолади. Бўлар-бўлмас ишларга куч ҳам, вақт ҳам сарфлаб ўтирманг. Шахсий ҳаётда оптимистик кайфиятда бўлишингиз талаб этилади. Гарчи вазият сиз ўйлагандан ҳам қалтисроқ тус олса-да, оғир-босиқлик билан иш кўринг. Жуфтингизга, ўзингизга кўпроқ ишонинг. Ташқаридаги одамларга ишониб ўтирманг. Кечқурун молиявий муаммоларингиз ҳам ҳеч бўлмаганда элликка эллик ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда.

    БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

    11 июлда барча диққат-эътиборни ишга ва яна ишга қаратинг. Ўз имкониятларнгиз, кучингизга шубҳа назари билан қараманг. Молиявий муаммоларни ҳал этишда ҳар бир қадамни ҳисоб-китоб билан босинг. Йўқса, ихтиёрингиздаги бор маблағни ҳам йўқ қилиб ҳеч нарсасиз қолишингиз турган гап. Саломатлик масаласида муаммолар кўзга ташланмайди. Лекин спорт билан барибир шуғулланинг. Айниқса, ҳозир сузиш машқлари мушакларга ва юрак фаолиятига катта фойда беради. Кечқурун дўстлар даврасида вақт ўтказишингиз кутилади.

    ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

    Барча кўзлаган мақсадларингиз бугун куннинг биринчи ярмида худо хоҳласа ҳақиқатга айланади. Бироқ режаларингизни ўзингиздан бўлак ҳеч ким билан бўлишманг. Сирлигича қола қолсин. Муҳаббатда аразлар, рашк сизга фақат зиён етказади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан аҳилликда кун кечирганингиз маъқул. Бунинг учун ҳамма имкониятлар эшиги ланг очиб қўйилган. Фойдаланиб қолинг. Кечқурун саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган машқларни бажарашингиз зарур. Иссиқ ҳавода узоқ йўл босишдан тийилинг.

    ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

    11 июль куни ҳар қандай соҳада қобилиятингиз, истеъдодингизни намойиш эта олиш имконига эгасиз. Сизни ҳеч ким тўхтата олмайди, танқид қила билмайди. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш йўлида бугун қалбингиз ёрдамга келмоқчи. Қўшимча даромад келтирувчи манба қаердалигини сизга у айтади ва йўл кўрсатади. Тадбиркорлар учун хориж компаниялари билан шартномаларни имзолаш, ҳамкорликни йўлга қўйиш амаллари хайрли кечади. Ҳаяжонга эрк беришдан сақланинг. Бу саломатлигингизга зиён етказиб қўйиши мумкин.

    АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

    Ишхонадаги юмушларни адо этишда ўта хотиржам кайфиятда бўлишингиз лозим. Фақат тажриба ва билимингизга суянинг. Сизга буларсиз ҳеч қандай ҳамкасб ёрдам бера олмайди. Янги билимларга эга бўлиш, тажриба тўплашга киришиш ҳам бугунги мажбуриятларингиз сирасига киради. Оиладагилар билан муносабатларда келишмовчиликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Агар хотиржам кайфиятда бўлмасангиз, бу келишмовчиликлар оқибатда катта жанжалга айланиб кетиши мумкин.

    ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

    11 июль куни ишларингиз режадагидек кечади. Тўғри, олов тутунсиз бўлмайди албатта. Йўлингизда баъзи тўсиқлар рўбарў бўлса, эмоцияни жиловлаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Янги танишувлардан бугунча воз кечиб турганингиз маъқул. Унинг ўрнига ўтган кунларда бажарилмай қолган ишларни якунлаш пайида бўлинг. Сизга бугун йога ва уйқу катта ёрдам бериши мумкин. Улар ёрдамида руҳиятингизни мустаҳкамлаб олиш имконига эгасиз. Моддий аҳволингиз масаласида муаммолар юзага келмайди.

    ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

    Шахсий ҳаётда ҳам, ишда ҳам омадингиз чопадиган бўлиб турибди. Дафъатан қайсидир тарафдан кўмак пайдо бўлади-ю, омадингизга омад қўшила боради. Фақат молиявий муаммоларни ҳал этишда бировларга ишониб қўйманг, йўқотишларга юз тутасиз. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда, электр қувватига ишловчи ускуналардан фойдаланишда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Кўнгилсиз вазиятларга тушиб қолишингиз хавфи бор. Саломатлигингизни сақланг.

    ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

    11 июль куни кунингиз анчагина оғир кечиши кутилади. Атрофдагилар билан муносабатларда қийналасиз, эски қадрдонлар билан гаплашиш истаги туғилади, аммо бунинг ҳам имконини топа билмай асабийлашасиз. Йўқ, асабийлашишдан фойда чиқмайди. Борига шукр қилинг. Шахсий ҳаётда олов каби ёрқин ва тезкор бўлинг. Шунда умумий муҳитни меъёрида тутиб тура оласиз. Уйдагилар билан анчадан бери дилдан суҳбат қурмаган бўлсангиз, бугун кечки пайт бунинг ҳам имкони туғилади.

    ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

    Тадбиркорлар диққатига: Бугун фақат текширувдан ўтган, синалган ҳамкорлар билангина иш олиб боринг. Қарз-ҳаволасиз кунни ўтказишга ҳаракат қилинг. Агар дўкон айланиш пайида бўлсангиз, фақат энг зарур буюмларнигина харид қила туринг. Ақлий меҳнат кишилари, ижод аҳли бугун молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда сира қийинчиликка дуч келишмайди. Саломатликни эҳтиёт қилинг. Кўча таомидан воз кечинг.

    ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

    11 июль куни эрта тонгданоқ фавқулодда хизмат сафарига жўнаб кетишингиз эҳтимоли бор. Шунинг учун олдиндан шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ режалар тузиб овора бўлманг. Оила қуришга улгурмаган бўлсангиз, муҳим учрашув ҳамда романтик лаҳзаларни ҳам бошқа кунга қолдириб туришингизга тўғри келади. Агар оилангизда илиқ муносабатларга асосланган муҳит ярата олсангиз, кайфиятингиз ҳам, саломатлигингиз ҳам жойида бўлади. Фақат кечқурун тоза ҳаво сайрини унутманг.

    ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

    Юлдузлар бугунингиз байрамона кечишини башорат қилишган. 11 июлда нафақат тантаналар ташкил этишингиз, балки турмуш қурмаган бўлсангиз, унаштириш маросими ташкил қилсангиз ҳам ярашади. Бу, шубҳасиз, йигитларга тегишли. Киссангизда ҳам пул узилиши кузатилмайди. Жуда қўрқаётган бўлсангиз, катмонни қаттиқроқ беркитинг-да, харидларга йўл берманг. Бугун қовға буржида таваллуд топганлар жисмоний зўриқишга дуч келмасликлари лозим. Акс ҳолда мустаҳкам соғлиқ билан хайрлашишингизга тўғри келади.

    БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

    11 июль куни балиқ буржида туғилганлар биринчи навбатда бировларга ўз муваффақиятларини кўз-кўз қилиб мақтанишдан тийилишлари зарур. Акс ҳолда нафақат фойдали энергиядан айриласиз, балки киссангиз пулсиз қолиб кетиши мумкин. Кўз тегиш, ҳасад деган нарсалар бор экан, эҳтиётингизни қилиб юраверинг. Кун давомида қариндошлар билан ҳам орангизда жанжаллар бўлиб ўтиши кутилади. Бугун сафардан, у қанчалар фавқулодда бўлмасин, воз кечинг.

    Манба: Hordiq.uz

    » » Мунажжимлар башорати: 11 июль куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?
    Яндекс.Метрика