Мунажжимлар башорати: 13 июль куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?

  • Ҳаёт тарзи
  • 13-07-2018, 00:35
  • 1 544
  • Мунажжимлар башорати: 13 июль куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?
    ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

    Бугунги даромадингиз амалга оширган ишларингиз сони ва сифати билан боғлиқ бўлади. Шундай экан, сиз эрталабдан белни маҳкам бойлаб ишга шўнғишингиз керак бўлади. Йўл-йўлакай ишингиз билан боғлиқ янги ва мураккаб лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш зарурати туғилса, чўчиманг, сиздаги куч ва имкониятлар етарли. Оилавий ҳаётингизда ҳам муаммолар қалашиб ётганини унутманг. Кечқурун сузиш машқларини бажариш саломатлик учун катта фойда келтиради. Лекин эҳтиёт чорасини ҳам кўриб қўйинг. Сув ҳавзаларида чўмилаётиб ўзингизни эҳтиёт қилинг.

    БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

    13 июль куни барча ишларни йиғиштириб қўйиб, чин кўнгилдан дам олишни ихтиёр қила бошлайсиз. Агар шундай бўлиб чиқса, дам олишни ҳам соғлиғингизга фойда берадиган тарзда ташкил этинг. Қувноқ ва сершовқин давралар, спиртли ичимликлар истеъмоли бугун саломатлигингизга путур етказиши мумкин. Оила қурмаганлар ўзига анчадан бери таниш инсон тарафидан «таъқиб» остига олиниши кутилади. Бу таъқиб жуда ёқимли бўлади, ишонинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Фақат қатиқ ичиб ётинг, тушларингиз ва уйқунгиз тотли кечади.

    ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

    Профессионал касбингиз билан боғлиқ иш, мавқе ва муҳаббатда бугун сизга тенг келадигани бўлмайди. Худо бераман деса шу-да, бирваракайига беради. Аммо ўзингизни йўқотиб қўйманг. Тақдир инъомларини оғир-босиқ ва хотиржамлик билан қабул қилинг. Тадбиркорлар кун давомида узоқ муддатли шартномаларни имзолаши ёки иш билан боғлиқ учрашувлар ташкил этишлари мумкин. Эртанги кун янада ёрқин ва хотиржам кечишини истасангиз-у, бировлардан қарзингиз бўлса, қарзларни бугуноқ тўлаб қўйганингиз маъқул. Кечқурун айримлар ўзга шаҳарга сафар қилишлари кутилади. Бу сафар сиз учун ҳам фойдали, ҳам қизиқарли кечади.

    ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

    13 июль куннинг биринчи ярмида айрим дўстларимиз жуда кўнгилсиз вазиятга тушиб қолишлари эҳтимоли бор. Агар ўз вақтида чорасини кўрмасангиз, ҳатто яқин дўстлар ҳам сизни бу вазиятдан олиб чиқиб кетолмасликлари мумкин. Муаммога депрессияга тушмасдан, ақлни ишлатган ҳолда ёндашинг. Молиявий муаммолар сиқувга олмаслиги учун қўшимча даромадли иш топишингизга тўғри келади. Бу масалада эски қадрдонларни ишга солинг. Улар сизга албатта ёрдам қўлини чўзишади иншооллоҳ.

    АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

    Тафаккурни, кайфиятни бугун эрталабданоқ жилов остига олинг. Эмоцияни ўзингизга бўйсундиринг-у, ортингиздан ғийбат тошини отувчиларга юзни терс буринг. Бугун муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш, уй ёки машина таъмири ва саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган амаллар муваффақиятли кечади. Аёллар ва қизларга ташқи кўриниши ёқмаётган бўлса, гўзаллик салонларига ташриф буюрсалар ҳам ортиқчалик қилмайди. Фақат бу соҳада ҳам ҳақиқий профессионал усталарни танланг.

    ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

    13 июль куни омад ва бахт қуёши шу қадар ёрқин нур соча бошлайдики, кўз очишга қўймаслиги мумкин. Бу нафақат сиз, балки яқин кишиларингиз учун ҳам ҳақиқий байрамга айланади. Фақат жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан куннинг иккинчи ярмида муносабатлар ёмонлашуви кутилмоқда. Бу рашк туфайлигина рўй беради. Шунинг учун рашкни ўзингиздан нари ҳайдаб солинг. Рашк ҳар доим ҳам инсонга дўстлик қилавермайди. Кечқурун албатта кимдир келади-ю, қўлингизга бир даста пул тутқазади. Соғлиқни иссиқ кунларда жуда эҳтиёт қилинг.

    ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

    Анча олдин унутилиб кетган ҳодисаларни қайта ёдга олинг. Ана шунда ишингиз ҳам бароридан кела бошлайди. Оила қурмаган бўлсангиз, кун бўйи орзуингиздаги инсонни учратасиз. Мактабдош дўстлардан бири билан жуда узоқ йиллар кўришмагандингиз. Бугун кўришиб қолишингиз эҳтимоли сезилмоқда. У сиз учун хайрли бир ёрдам кўрсатишни ният қилган. Ниятига етсин. Моддий масалада ниятларингиз вожиб бўлиши учун аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда олға интилишингиз керак. Шунинг ўзи сизни муваффақият қасрига олиб боради.

    ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

    13 июлда бошламоқчи бўлган ҳар бир ишни олдиндан пухта режалаштириб олинг. Режасиз омадга эришиш мушкул кечади. Бемаъни хабарлар эшитиб асабларингиз бузилмаслиги учун бўлар-бўлмас одамлар билан суҳбат қуриб ўтирманг. Ишга ижодий ёндаша олсангиз, у майда иш бўлишига қарамай, сизга мўмай даромад ҳадя этиши мумкин. Кечқурун табиат қўйнида дам олинг. Тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олинг. Кундузи қуёш тиғида узоқ вақт қолиб кетишдан сақланинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

    ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

    Бугун молиявий манфаат, мақсадларни бир четга суриб хотиржамлик сари интилинг. Оиладаги яқинларингиз билан жанжаллашган бўлсангиз, ярашиш тадоригини кўринг. Бу нарсаларни пул муҳайё этиб бера олмайди. Тадбиркорлар бугун куннинг иккинчи ярмида катта пул тикиладиган шартномага имзо қўйишлари мумкин. Кечқурун айримлар сафарга отланишлари кутилади. Бу сафар баҳонасида ҳаво алмаштирасиз. Демак, саломатлик ҳам маълум маънода мустаҳкамланади.

    ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

    13 июль куни тоғ эчкиси буржи остида таваллуд топганлар тоғни урса толқон қила олиш даражасидаги куч ва имкониятга эга бўлишади. Ҳамма иш сизга итоат этган ҳолда силлиқ ҳал бўла бошлайди. Саломатликни янада яхшилаш ниятингиз бўлса, зарарли одатларни ташлашга ҳаракат қилинг. Буни уддалай оласиз. Баъзилар ангина ёки шамоллашга дуч келишлари мумкин. Бу муаммони халқона усулда ҳал этишга уринманг. Йўталган, акса ураётганлар билан иложи борича яқин муносабатда бўлмай туринг.

    ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

    Кунингиз романтикага бой бўлиши кутилмоқда. Оила қурмаганлар кимнидир ёқтириб қолишади-ю, барча кўнгилсизлик, муаммоларни унутишади. Улар кечга қадар романтика қучоғида қолиб кетишади. Қолганлар эса иш бажаришда бой ҳаётий тажрибага суянишлари зарур бўлади. Бугун рўзғордаги ва молиявий муаммолар сиз учун биринчи ўринда туриши керак. Қариндошлар билан муносабатларда самимийликка эътибор беринг. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда.

    БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

    13 июль куни моддий жиҳатдан ҳам, шахсий ҳаётда ҳам ўзингизни эркин тутишга ҳаракат қилинг. Ҳеч нарсани ўйламанг, қайғурманг. Нимаики иш бўлса, худонинг берган вақт-соатида ҳал бўлаверади. Ишхонада юмушларни ҳамкасблар билан кўпчилик бўлган ҳолда бажаринг. Шунда бу юмуш ўзингиз истаган даромадни ҳадя этади. Варикоз ва бош оғриғидан тез-тез азоб чекувчилар профилактик амалларни тўхтатмасликлари талаб қилинади.

    Манба: Hordiq.uz

    » » Мунажжимлар башорати: 13 июль куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?
    Яндекс.Метрика