11:18 / 17.07.2018
4 643

Инсон қадри

Инсон қадри
Эрта тонгда эшик кунғироғи босилди. Очсам рўпарамдаги янги қўшнимиз Байрам ака экан. Табассум ва ҳижолатли бир кўринишда: “Хоним афанди хайрли кун, яхшимисиз, айбга буюрманг, сизни безовта қилдим, боғчамизни тозаладим, шу чиқиндини олиб чиқиб ташлай оласизларми? Агар захмат бўлмаса“

Боғчамиз яна ҳам чиройли буларди... деди.

- Албатта, раҳмат дедим, хижолат ҳам бўлдим...

Боғча шу қўшнимиз билан ўртада эди.

Катта ўғлимнинг ўқиши масаласида келиб, вақтинча бўлса-да, шу ерда 1-қаватдан ижарага уй тутдик. Сафар чарчоғи ва жойлашишдаги баъзи оворагарчилик сабаб боғчани тозалашга қунт қилолмаётгандим аслида...

Қўшним чиқиб:

- “Ҳой хотин, янги келибсан чиқ қарамайсанми? боғчангни, ҳудудингни тозалаб қуй“ деса ҳам бўларди, “Эй келгинди тозаламайсанми“?деса ҳам бўларди, ёки индамаса,ёки қўшниларга шикоят қилса ҳам бўларди, бақирса, зарда қилса...

Аммо у бундай қилмади,аввало инсонликни, гўзал муомалада, аёлга ҳурмат эҳтиромнинг бир намунасини кўрсатди. Мен “Эркакман“ деб билагидаги кучини пеш қилмади...

Аёлни аҳмоқ санайдиган, камситишдан завқланадиган “Ақллилар“дан эмас шекилли...

Шу заҳотиёқ боғчани йиғиштиришга чиқдим.

Ичимда ўзимни койирдим.

“Биров айтгунча қилмайсанми?“ деб.

Қарасам боғчани тозалаб, биз тарафга ҳам тувакдаги чиройли, ранг-баранг очилган гулларидан қўйибди. Фақат чиқиндиларни олиб ташлаш қолибди. Деразадан қараганимизда кўзларимизга гўзалликни илинибди, қўшничилик деган Омонатни ҳис қилибди. Яхши кайфият бергиси келибди.

Ё тавба...

Нақадар дағаллашган эканман... Нақадар... Автомашина бошқарувида кўчадаги сабрсизликларга, таранг асаблар билан уюлган қовоқларга, қўполликларга, дашномларга шунчалар кўникибманки, оддий инсоний лутф қаршисида ҳайратда қолиб ўтирибман.

Орадан беш дақиқа ўтмай, яна эшик жиринглади. Ён қўшним ёлғиз яшайдиган Пинар хоним кўзлари порлаб: “Хайрли тонг гўзалим, болаларинг билан киргин нонушта ҳозирладим, биргаликда қилайлик лутфан“ деб турибди.

- Ассалому алайкум. Хайрли тонг хоним, катта раҳмат, миннатдорман, ҳўп.

Эшикни ёпдим, томоғимга нимадир тиқилди. Шу қадар алам билан йиғладимки...

Бу алам ичида яқиндагина Истанбулдек жойда ҳам “савоб учун“ дея кичик хизмати эвазига мени алдаб, 600 долларимни олиб “ухлатган“ миллатдошим, “дўстим“нинг “шарофати“ ҳам бор эди...

(Ушбу воқеликлар орқали миллатлараро муҳокама фикридан мутлақо йироқман!!!)
Истанбул, 2018
Ноила ХОЛМАТОВА

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Инсон қадри