16:12 / 18.07.2018
7 006

«Хотинимда кўнглим йўқ! Хаёлларим биринчи муҳаббатим томон мени олиб кетаверади»

«Хотинимда кўнглим йўқ! Хаёлларим биринчи муҳаббатим томон мени олиб кетаверади»
«МЕН УНГА АРЗИМАЙМАН!»

— Мен унга арзимаслигимни доим ҳис этганман. У бўлса, мени жонидан-да ортиқ севади. Кўзлари йўлимда интизор. Неча йилдирки, севмаган инсоним билан яшаб, унинг ҳам, ўзимнинг ҳам кўнглимни оғритганим-оғритган. Кўнгил деганлари шу қадар қайсар ва жиловсиз экан! Ўзимни неча бор унга боғлашга уриндим, аммо…

Аммо хаёлларим биринчи муҳаббатим томон мени олиб кетаверади. Ёнимдаги малак эса менинг ўйларимдан бехабар, кўзларимга умид-ла боққани-боққан. Эҳ, кўнглим! Шу бечорагина қизга исий қолсанг, нима бўлади, а? Мана шу муштипарни севсанг, севиб, севилсанг, нима бўлади, а?! Ўшанда бу уч кунлик дунёнинг қоронғи тунларидан ёруғликка чиқармидик. Синовларнинг чигалликларидан қутилармидик!

Эҳ, нима қилай? Бошимни қайси тошга уриб ёрай?! Сенга юрагим исимаса, ҳеч исимаса, қайси тоғларга бориб ҳайқирай?! Кўп уриндим унинг ёмон томонларини топишга, сендан гўзалликлар қидиришга. Лекин не кўргуликки, унинг ёмон тарафлари ҳам сенинг гўзал ҳислатларингдан устун келаверди. Кўнглим овозини эшитмай, кар ҳам бўлиб олдим. Лекин бари бефойда эди. Орадан вақт ўтгани сари, эҳтимол, кўникишдан муҳаббатим ошар, жилла қурса меҳрим тушар дедим, бўлмаяпти! Кўнгил тинчимаяпти!

Мен сенга арзимаслигимни жуда яхши биламан. Сен мунис бир аёлсан. Қалби ва хаёллари пок аёлсан! Мен эса… Мен эса ҳар куни хаёллари билан сенга хиёнат қилувчи, сенинг дилингни минг бор синдириб, ўзини ҳам азобга солувчи бир қатъиятсиз инсонман.
АЗАМАТ
Қўқон шаҳри

Манба: Hordiq.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » «Хотинимда кўнглим йўқ! Хаёлларим биринчи муҳаббатим томон мени олиб кетаверади»