22:30 / 01.08.2018
5 683

Никоҳ куни

Никоҳ куни
Аср намозини адо қилиб бўлгач, қиз ойнага қараб пардоз қилар, никоҳ тўйига ҳозирлик кўриб, қордек оппоқ келинлик либосини кияётган эди. Шу аснода у шомга айтилаётган азонни эшитиб қолди ва намозини ўқиб олмоқчи бўлди. Шунда таҳорати бузилганлиги сабаб онасига:

– Ойи, мен таҳорат олиб, намозимни ўқиб олай, - деди.

– Эсинг жойидами? Ҳозир куёв келади. Таҳорат олсанг, юзингдаги “макияж”инг расво бўлади-ку..! Бас, етар, сенинг онангман..! Айни дамда намоз ўқишинг шарт эмас! Аллоҳга қасамки, ҳозир “макияж”ни бузиб, таҳорат олсанг, сендан ранжийман..! - деди она хуноб бўлиб.

– Онажон, Аллоҳга қасамки, мен намозимни ўқимасдан бу хонадан чиқмайман, - деди қиз мулойимлик билан.

– Ўзи шундоғам вақт оз қолди. Меҳмонлар олдига қандай қилиб макияжсиз чиқасан.! Қиз бола келин бўлганида очилиб туриши лозим. Меҳмонлар сенинг устингдан кулиб юришини истайсанми, жон қизим?

– Онажон, сиз менинг одамларга чиройли кўринмаслигимдан қўрқяпсизми? Ундан кўра, менинг Роббимнинг ҳузурида аҳволим қандай бўлишини ўйласангиз-чи!? Қўрққаним шуки, агар намозимни ўтказиб юборсам, Яратган Эгамнинг олдида амали чиройлилардан бўлмай қоламан, деди-да қиз таҳорат олишни бошлади.

Юзидаги ҳамма бўёқлар сув билан оқиб тушди. Кейин у намозини ўқишга киришди. Саждага бош қўяр экан, бу охирги саждаси эканлигини билмас эди.

Ҳа..! У саждага борганида нафас олишдан тўхтади. Роббисини итоатида мустаҳкам туриб, бу дунёни тарк этган муслима учун бундан ортиқ олий мақом бормикан?!

У ҳаётининг шундай муҳим кунида ҳам Роббиси ва унинг итоатини биринчи ўринга қўйди. Бунинг эвазига эса унинг жони Аллоҳга ибодатнинг энг улуғ ҳолати – саждада олинди. У Роббисига яқин бўлишни хоҳлади!

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Никоҳ куни