Мунажжимлар башорати: 10 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?

  • Ҳаёт тарзи
  • 10-08-2018, 00:32
  • 1 680
  • Мунажжимлар башорати: 10 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?
    ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

    Бугун йўқ жойдан адолат излаб овора бўлманг. Йўқни барибир йўндириб бўлмайди. Кунингиз тушдан кейин ёрқин ҳодисаларга жуда бой бўлиши кутилади. Молиявий масалада у қадар омадингиз кулмаса-да, пулсиз ҳам қолиб кетмайсиз. Агар шу пулларнинг бир қисмини ўзингиз учун сарфласангиз, нур устига аъло нур бўларди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг. Ухлашга ётишдан олдин оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилманг.

    БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

    10 август куни бировларнинг жанжалига зинҳор қўшила кўрманг. Оқибатда ўзингизни айбдор қилиб қўйишади. Ҳар ким ўз муаммосини ўзи ҳал қилаверсин. Кун давомида табиат қўйнида дам олиш учун ҳам вақт ажратинг. Саломатлигингиз учун бу жуда ҳам муҳим. Шахсий ҳаётда эса ҳазил-мутойиба ёрдамидагина чигал вазиятлардан чиқиб кета оласиз. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизни бировлар билан асло таққослай кўрманг. Барибир ундан яхшисини топа олмайсиз.

    ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

    Ишхонангизда биринчи қиладиган ишингиз ҳамкасблар ва раҳбарлар олдида мавқеингизни янада кўтариб олишдан иборат бўлиши лозим. Катта ишларни биринчи навбатда адо этишга ҳаракат қилинг. Улар даромаднинг ҳам каттасини олиб келади. Муҳаббатда қайноқ эҳтиросларга зеб берманг. Дакки эшитиб қолишингиз мумкин. Ҳар бир чигал вазиятдан дарс олинг. Токи келгусида бу хатолар такрорланмасин. Кечқурун кимлардир хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин. Бу сафар сизга ҳар жиҳатдан омад келтиради.

    ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

    10 август куни атрофдагилар, айниқса, ёши ўзингизга нисбатан улуғлар билан масофани сақлаган ҳолда мулоқот қилинг. Оилангиздагилар қаршисида ҳаддан зиёд қаҳрамонлик кўрсатишга уринманг. Жанжал келиб чиқиш эҳтимоли бор. Неки ишга қўл урманг, фақат ўз кучингизга ва имкониятингизга суянинг. Саломатлик ҳақида алоҳида қайғуринг.

    АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

    Юлдузлар кунингиз енгил кечмаслиги мумкинлигини башорат қилган. Дам олгингиз келади, бироқ вақт йўқ. Иш кўплигидан бош қашишга фурсат топа олмайсиз. Лекин даромади ҳам шунга яраша бўлади. Реактив самолёт каби катта тезликда ишларни битиринг-у, мулла жирингни хотиржам тортган ҳолда санаб олаверинг. Бу сизнинг шиорингизга айланиши керак. Кечқурун ажойиб бир инсон билан тасодифан учрашиб қолишингиз кутилади.

    ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

    10 августда ҳар бир вазиятга дилгирлик билан назар ташлашга ва таҳлил қилишга улгуришингиз керак. Иккиланишлар, ўйланиб туришлар бугун сизга фақат зарар келтиради. Ишхонангиздаги раҳбарлар сиздан янги ғоялар кутишмоқда. Шошилишингиз керак. Муҳаббатда шахсий туйғулар асирига айланишдан кўра, эркин қуш каби хаёлот осмонида сайр қила турганингиз маъқул. Эмоцияга эрк берманг.

    ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

    Ички дунёингизда яна бир дунё зоҳир этинг. У дунёга атрофдагиларнинг энг яхшиларини киритинг. Ҳадеганда бировларнинг муаммосини ҳал этишга киришаверманг. Ўзингизда ҳам муаммо тиқилиб ётибди. Агар кимдандир пул олишингиз зарур бўлса, бу пулларни ҳалол тер тўкиш эвазига ишлаб топган бўлсангиз, дарҳол олинг ва киссангизга жойланг. Сизни алдашларига йўл қўйманг. Кечқурун яқин дўстингиз катта даромад келтирадиган ишда ҳамкорлик таклиф этиши мумкин. Олдин ҳужжатлар билан танишиб, ана ундан кейин рози бўлинг.

    ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

    10 августда кайфиятингиз ҳар қачонгидан ҳам аълороқ бўлади. Бунга атрофдагилар ҳам арзирли жавоб қайтаришади. Кўрибсизки, шундай кўтаринки кайфиятда амалга оширилган ишлар албатта муваффақият олиб келади. Жуда ёғли ва ширин таомлардан илкис юз буринг. Айниқса, ошқозон-ичак ва жигарда муаммо бўлса, бундай таомларнинг яқинига ҳам йўламанг.

    ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

    Кунингиз жуда енгил ва қувноқ кечади. Лекин кунни бошни баланд кўтарган ҳолда, мағрур кечиришингиз керак. Токи сизни кўролмаслар тилини тишласин. Ҳасадгўйлар ич-этини еб ўзлари қазиган чуқурга ўзлари йиқилсин. Ҳар жабҳада қариндошлар маслаҳатлари билан сизга далда бўлишлари кутилади. Моддий жиҳатдан сира кутилмаганда яқин танишлардан бири ёрдам қўлини чўзади. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

    ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

    10 августда адолат истай бошлайсиз. Тасаввурингизда атрофдаги жами жонзотлар сизга нисбатан адолатли бўлишлари лозим деб ҳисоблайсиз. Аммо сиз-чи? Сиз ҳам уларга нисбатан адолатлимисиз? Шу саволга жавоб топсангиз, ҳам енгил тортасиз, ҳам чигал вазиятлар чангалида қолиб кетмайсиз. Бугундан эътиборан гимнастика билан жиддий шуғуллана бошласангиз, яқин келажакда саломатликдан умуман шикоят қилмай қўярдингиз.

    ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

    Юлдузлар аввало тўлақонли дам олишингизни маслаҳат беришади. Илож топилса, табиат қўйнига чиқиб истироҳат қилсангиз ҳам зиён қилмасди. Куннинг иккинчи ярмида моддий жиҳатдан аҳволингиз яхшиланиши кутилади. Муҳаббатда эса икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш учун биринчи бўлиб сиз ҳаракат бошлашингиз керак. Кечқурун айримларга нисбатан аллакимлар бўҳтон уюштириши мумкин. Бундай вазиятлардан сукут ёрдамидагина силлиқ чиқиб кета оласиз.

    БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

    10 август куни балиқ буржи остида туғилганларни фавқулодда олис сафар кутиб турибди. Сиз шу баҳонада дунёни томоша қилиш имконига эга бўласиз. Кун бўйи хаёлларингизда тафтиш ўтказинг. Шундай тафтиш ташкил этингки, хаёлингизда ҳеч қачон бўлмағур ҳодисалар ва гап-сўзлар эркин ҳаракатлана олмайдиган бўлсин. Шунда руҳан тетик ва кўтаринки бўласиз.

    Манба: Hordiq.uz

    » » Мунажжимлар башорати: 10 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?
    Яндекс.Метрика