00:30 / 11.08.2018
6 528

Мунажжимлар башорати: 11 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 11 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

11 август куни дўстлар, таниш-билишлар, ҳатто уйингиздагилар билан ҳам профессионал касбингизга тегишли режаларни ўртоқлашманг. Агар ҳаётда бирор арзирли эзгуликка эришмоқни истасангиз, балиқ каби соқов бўдинг. Оиласиз бўлсангиз, муҳаббатда ишларингиз кўплигидан учрашувга вақт топа олмаслигингиз мумкин. Шунинг учун романтикани бошқа кунга қолдириб туришингизга тўғри келади. Аммо куч ҳамда имкониятларингиз барча ишларни дўндиришга етади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун мақсадга етиш учун аввало ўзингизга бўлган ишонч мустаҳкам бўлиши лозим. Муҳаббатда аниқлик талаб этилади. Айниқса, оиласиз бўла туриб яқинда танишган инсонга туйғуларингизни ошкор эта олмаётган бўлсангиз, аниқлик айни сиз учун. Оила аъзоларингиз билан эса камтарона, мулойим ва дипломатларча муносабатда бўлинг. Саломатликни мустаҳкамлаш куннинг асосий режасига киритилса ҳам зиён қилмайди.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

11 август куни ҳар бир қадамингизни, сўзлаган сўзингизни ҳадеганда таҳлил этавермасангиз, ҳаётингиз эртакка айланиши турган гап. Ақлни ишлатган ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз, моддий масалада ҳам зафар қучишингиз тайин. Тақдирда борини қабул қилинг. Уни яқинларингиз билан баҳам кўринг. Кечқурун спортнинг енгил турлари ҳамда сузиш машқларини бажариш муваффақиятли кечади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Болаларча орзулар уммонида сузишни бас қилинг. Шунда бугунги кунингиз ажойиб ва ёқимли лаҳзаларга бой ўтади. Вазиятни идеаллаштиришга уринманг. Ҳар қандай вазиятни ҳам инсон хоҳлаган тарафига қараб ўзгартириши мумкин. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда бирор янгилик яратишга ҳаракат қилинг. Бундан фақат фойда кўрасиз. Бугун организмингизни жисмонан зўриқтиришдан нари бўлинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

11 август куни арслон буржи остида туғилганлар муҳаббат бобида ҳар қандай мушкулотларга тайёр туришади. Аммо ёдда тутинг, агар бу муносабатларингизга арзимайдиган одам учраса, барча ҳаракатларингиз чиппакка чиқиши мумкин. Нимаики иш бошламанг, қариндошлар маслаҳатига қулоқ тутинг. Улар сизга ҳеч қачон ёмонлик тиламайди. Дўстлар билан мулоқотда психолог ролини ижро этинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Кун аввалиданоқ вужудингизни хавотирлар, асабийликлар қуршаб олиши мумкин. Балки чап ёнингиз билан тургандирсиз? Ҳаётни зар-у кимхобга ўраш ўзингизнинг қўлингизда. Реалистга айланинг. Иш жойингизда кўзга ташланадиган асаббузарликларга ҳиссиз муносабатда бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида сурункали хасталикка йўлиққанлар барча ишларни йиғиштириб қўйиб саломатликни мустаҳкамлаш билан шуғулланишлари керак.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

11 августда яқин ўтмишдаги муҳаббатингиз ёдингизга тушиб, уни жуда соғина бошлаганингизни ҳис этасиз. Бу нарса ишларингизни бажаришда жиддий тўсиқ вазифасини ўташи мумкин. Бир неча соатга бўлса-да, табиат қўйнига чиқиб, тушкун хаёллардан халос бўлишга уриниб кўринг. Пул масаласида кечки пайтга бориб аҳволингиз яхшиланиши мумкин. Албатта, раҳбарларингиз ваъда қилинган мукофот ҳақида унутиб қўймаган бўлишса. Акс ҳолда қарз кўтаришингизга тўғри келади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Юлдузлар сизга қолипли эмас, кайфият билан боғлиқ ҳаётни маслаҳат беришади. Иш бажаришда ўтмишда орттирган билимлар бугун жуда керак бўлади. Тушдан сўнг бошқа шаҳар ёки мамлакатда яшайдиган дўстингиз ҳақида ажойиб хушхабар эшитишингиз эҳтимоли бор. Тадбиркор бўлсангиз, куннинг иккичи ярмида янги ҳамкорлар билан фойдали шартнома имзолашингиз мумкин. Кечқурун вақтингизни яқин инсонингизга бахшида этинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

11 август куни бир неча лаҳзаларга бўлса-да, болаликка қайтишни хоҳлаб қоласиз. Ташвишсиз, қувноқ ҳаётни қўмсай бошлайсиз. Афсуски, бу шунчаки хаёл. Агар болаликка қайтишнинг имкони бўлганда, дунёда қари одамнинг ўзи қолмасди. Кун давомида таниган-танимаганларга баравар жилмайиб, мулойим муносабат юритаверинг. Кайфиятингиз кўтарилади. Ижодкорлар, санъаткорлар бугун ўз соҳаларида албатта муваффақият қозонишади. Бир сўз билан айтганда, ўзингизда хоҳиш бўлса бас, ҳар қандай оғир вазифани ҳам сира қийналмасдан адо эта оласиз.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Эрталабдан фақат кўнглингизга ўтиришадиган, ўзингиз ҳурмат қиладиган одамлар билангина муносабат юритинг. Жуфтингизнинг сизни бўлар-бўлмасга рашк қилавериши асаб томирларингизни таранг торттириши мумкин. Шунинг учун ёлғиз қолишга ҳаракат қилинг. Жанжалнинг олди олинади. Шахсий бизнесига эга инсонлар учун бугун сафар ва келишувлар омадли кечади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

11 август куни ҳар қандай ишни уддалай олишингизга ўзингизни руҳан тайёрлаб олинг. Шунда пулнинг ўзи тўда-тўда бўлиб сизни қидира бошлайди. Жуфтингиз билан муносабатлар янада яхшиланиши учун маълум муддат алоҳида вақт ўтказинг. Қисқа муддатга бўлса-да, ўзингизни эркин қушдек ҳис этинг. Бу оилавий ҳаётингизга аҳиллик ҳадя этади. Саломатликни асраш ҳам режага киритилиши лозим.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Худо бераридан қисмаса, эрталабданоқ моддий аҳволингиз яхшиланиш палласига киради. Балки кимлардир сиздан қарз олгандир, балки кимнингдир ҳожатини чиқаргандирсиз. Улар бугун куннинг биринчи ярмида уйингиз эшиги қаршисида саф тортишлари мумкин. Муҳаббатда етакчи бўлишга уринманг. Камтарлик яхши. У сизга энг садоқатли дўстга айлана олади. Айримлар кун мобайнида бош ва оёқ оғриғидан безовталаниши мумкин.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 11 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?