00:36 / 30.08.2018
8 378

Мунажжимлар башорати: 30 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 30 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун кунингиз жисмоний зўриқишларга бой бўлиши кутилмоқда. Шуни ҳисобга олиб ўзингизда бор куч ва имкониятларни тежашга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда кечқурунга бориб жисмоний ҳолатингиз ачинарли кўринишга келиб қолиши мумкин. Бошқа уйга кўчиб ўтиш, уйни таъмирлаш ва янги ишга жойлашиш амаллари муваффақиятли кечади. Оиласизлар қўрқоқлик қилиб қўймасалар, кечқурун улар ҳаётида ажойиб бир инсон пайдо бўлиши мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

30 август куни иш кўп бўлади. Лекин барча мажбуриятларни ўз зиммангизга олишдан сақланинг. Йўқса, оғир юк сизни албатта толиқтириши, оқибатда ўзингизни лоҳас ҳис эта бошлашингиз ҳеч гап эмас. Оилавий аҳволингиз қариндошлардан бирининг шарофати билан янада мустаҳкамланиш палласига киради. Молиявий муаммоларни бартараф этиш йўлида иккиланишларга эрк берманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун тафаккурни ишга соладиган кун. Сиз унинг кўмагидагина мавқе, обрў, малака пиллапоясида янада юқорилашингиз мумкин. Сизни ҳамиша қўллаб-қувватлашга шай турувчилардан ёрдамингизни аяманг. Кун давомида айримлар қисқа манзилга сафар қилишлари, дўстлар билан учрашиб, дилдан суҳбат қуришлари кутилади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланишда меъёрни унутманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

30 августда кимдир энг яқин дўстини ёмон одамлардан ҳимоя қилишга ошиқади. Эҳтиёт бўлинг. Акс ҳолда ўзингиз ҳам ёмонлик ўлжасига айланиб қолманг. Шунинг учун ҳимояни сўзлар ёрдамида амалга оширсангиз, маъқулроқ бўлади. Моддий аҳволингиз кечқурунга бориб яхшиланиши мумкин. Аммо мўмай даромаддан барибир умид қилмаганингиз яхши. Худо берганига шукр қила туринг. Саломатликни мустаҳкамлаш пайида бўлинг, асабни асранг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Юлдузлар бугун эрталабдан олдингизга аниқ мақсадларни қўйган ҳолда иш бошлашингизни маслаҳат беришади. Шунда қаршингизда фавқулодда пайдо бўладиган тўсиқларни енгиб ўтишингиз осон кечади. Ишхонадаги позициянгизни мустаҳкамлашга эътибор қаратинг. Куннинг иккинчи ярмида сизга мўмай даромад келтирувчи ишни бажаришда ҳамкорлик таклиф этишлари мумкин. Оилангизда сокинлик ва аҳиллик кузатилади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

30 август куни узоқ вақт хаёл суриш, фикрлашдан тийилинг. Иллюзияни бир четга суринг-да, амалий ишга ўтинг. Иш жойингизда, оилада, маҳаллада обрўйингиз ошиши учун кун бўйи елиб-югуришингизга тўғри келади. Шахсий ҳаётингизда муаммолар кўзга ташланмайди. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, атмосферада давом этаётган магнит бўронларидан ўзингизни ҳимоя қилинг. Дори-дармонни ўз вақтида ичишга ҳаракат қилинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бировлардан кўмак, адолат кутиш ўрнига шахсингизни мустаҳкамлаш учун хизмат қилувчи ҳаракатлар содир этинг. Барча жабҳаларда ён беришга ҳаракат қилинг. Айниқса, бу қариндошлар билан ўзаро муносабатларда ўз аксини топгани маъқул. Куннинг иккинчи ярмида дўстларингиздан бири сизга сердаромад иш таклиф этиши мумкин. Айримлар кечқурун олис сафарга отланишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

30 августда қайсарлик, ҳақиқатпарварлик каби одатлар ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам сизга қарши ишлаши кутилади. Бу кимлар биландир катта жанжалларга ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Муҳим ҳужжатларга имзо чекиш зарурати туғилса, сергакликни оширинг, алданиб қолишдан, чув тушишдан сақланинг. Айрим қондошлар ўз манфаатини кўзлаб сизга сунъий тарзда туҳмат уюштириши ҳам ҳеч гап эмас. Ўзингизни худди шунақанги бадниятлардан сақлаш пайида бўлинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Куннинг биринчи ярмида янги танишувларни бошдан кечиришингиз мумкин. Улар сиз ҳақингизда илиқ таассуротга эга бўлишлари учун ҳаракат қилинг. Молиявий муаммолар кўндаланг туради. Уларни ижобий ҳал этишда хаёлпарастлик фақат зиён келтиради. Сиз астойдил ишлашингиз керак. Пул топиш йўлида ҳам тафаккур, ҳам қўлни ишга солсангиз, ширин хаёлларингиз ҳақиқатга айланади. Бусиз тўкисликка эриша олмайсиз.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

30 август куни шахсий ҳаётингизда жиддий муаммолар туғилишидан эҳтиёт бўлинг. Бу қариндошлар орасидаги ғийбатлар, ҳасад ва ҳурматсизликлар ҳосиласи бўлиши табиий ҳол. Ақлни ишга солинг-у, иш билан банд бўлинг. Табиат қўйнида дам олиш, маданий тадбирларда иштирок этиш ҳам сизни вақтинчалик мушкулотлардан чалғитади ва саломатлигингиз мустаҳкамлана боради. Кечқурун хонадонингизда кичик оилавий байрам юзага келиш эҳтимоли бор.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Оила қуришга улгурмаган дўстларимиз куннинг биринчи ярмини зерикиш, қайғуриш билан ўтказишлари мумкин. Бу ҳолат танлаган инсонингиз ва сизнинг орангиздаги муносабатлар совуқлаша бошлагани сабабли кузатилиши мумкин. Куч-қувват ва имкониятлар сизда керагича топилади. Фақат уларни керакли йўналишга тўғри етаклай олсангиз бас, омаднинг ўзи сизни қидириб келади. Бугун парҳез ва ичкиликдан буткул воз кечиш кабилар муваффақиятли кечади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

30 август куни жами юмушларни бир нафасдаёқ адо этишга эришишингиз тайин. Моддий аҳволингиз шу қадар яхши кечадики, қарзларни ҳам узиб, қушдек енгил тортасиз. Агар оила қурмаганлар танлаганига ниманидир ваъда қилган бўлишса, адо этишлари керак. Акс ҳолда муносабатларга путур етиши мумкин. Маънан юксалишга йўналтирилган машғулотлар хайрли кечади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 30 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?