00:35 / 05.09.2018
6 824

Мунажжимлар башорати: 5 сентябрь куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 5 сентябрь куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар бугун фойда келтирадиган ишлардан юз бурмаслигингизни маслаҳат беришмоқда. Аксинча, бу ишларга янада ижодийроқ ёндашсангиз, нур устига аъло нур бўларди. Оиласиз йигитлар, эркаклар яқиндагина ўзига ёққан қарама-қарши жинс вакиласи билан танишган бўлса, кўнгил изҳори учун шошилмай турганлари маъқул. Икки қалб аввал бир-бирини чуқур ўрганса, фойдадан холи бўлмайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

5 сентябрда нафақат саломатликка, балки пул масаласига ҳам тежамкорона, эҳтиёткорона муносабатда бўлинг. Агар кун давомида муносабатингиздан баҳор нафаси уфуриб турса, барча ишларингиз бароридан келиши тайин. Қимматбаҳо буюмлар харид қилишни бошқа кунга қолдирганингиз маъқул. Бугунги даромад билан инқирозга юз тутишингиз мумкин. Муҳаббатда эмоциянгизни назорат қилинг. У сизга панд бериб қўйиши мумкин.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Юлдузлар бугун бошингиздан ўтадиган барча яхши-ёмон вазиятларни сокин қабул қилишингизни маслаҳат беришади. Гарчи баъзи вазиятлар энсангизни қотирса-да, эмоцияни жиловда тута билинг. Азалдан тақдирнинг ажойиб совғасини орзулаганларнинг орзуси бугун ҳақиқатга айланиши мумкин. Оиласизларнинг айримлари куннинг иккинчи ярмида бўлғуси жуфтини учратиб, танишишлари эҳтимолга яқин. Кечқурун сизга қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этишлари кутилади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

5 сентябр куни ўта юзсиз кимсаларга рўбарў бўлишдан сақланинг. Улар кўзингизни лўқ қилиб сизга тегишли ризққа кўз олайтиришлари мумкин. Сиз уларни боқишга ваъда бермагансиз-ку! Молиявий муаммолар ўртача тарзда ижобий ҳал бўлиши мумкин. Бир сўз билан айтганда, пулсиз қолмайсиз. Бугун табиат қўйнида дам олиш ва ташқи кўринишга эътибор қаратиш билан боғлиқ амаллар муваффақиятли ва ёқимли кечади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Юлдузлар бугун арслон буржи вакилларига муҳаббатда асабий лаҳзаларни ваъда қилишмоқда. Ҳе йўқ, бе йўқ, танлаганингиз ёки жуфтингиз билан арзимаган сабаб туфайли жанжаллашиб қолишингиз кутилади. Асабни назоратга олмасангиз, бундай жанжаллар фожиали якун топиши ҳам ҳеч гап эмас. Молиявий масалада албатта муваффақият қозонасиз. Лекин бу ҳақда энг яқин инсонингиздан бошқа ҳеч ким билмаслиги керак. Тежамкор бўлинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

5 сентябр паризод буржи остида тавалуд топганлар учун енгил кечмайди. Кун давомида кўп маротаба ўта чигал вазиятлардан силлиқчасига чиқиб кетишингиз талаб этилади. Шунинг учун бўлса керакки, кечқурунга бориб вужудингизда кучли чарчоқ ҳиссини туя бошлайсиз. Оиласизлар муҳаббатда зафар қучишади. Излаган, кутган инсонини топишади. Кечқурун киссангиз пулга тўлади. Бундан ташқари, уйдагилардан кимдир сизга кутилмаган совға ҳам тақдим этиши мумкин.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун нафақат атрофдагиларнинг сизга нисбатан муносабатини кузатинг, балки ўзингизни ҳам идора этишга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда кўнгилсизликларга дуч келишингиз мумкин. Молиявий масалада кунингиз туғади. Иш жойингизда ўтган ҳафтада амалга оширган ишингиз учун мукофот беришлари кутилади. Қалбингизни ҳам бир меъёрда тутиб тура олсангиз, муҳаббатда омадингиз чопиши аниқ.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

5 сентябрда сизнинг ҳисобингиздан иш битиришга ҳаракат қилганларни ранжитадиган бўлиб турибсиз. Сиз уларнинг бад ниятларини йўққа чиқарасиз. Аммо бу муваффақиятдан руҳланиб ҳам кетманг. Вазият исталган вақтда яна қарама-қарши тарафга ўзгариб қолиши ҳеч гап эмас. Жуфтингизни ёки бўлғуси жуфтингизни рашк қилишдан тийилинг. Бу муносабатлар совуқлаша боришига сабабчи бўлади холос.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Эзгу мақсадлар сари йўлга отландингиз. Бу йўлда фақат реалликка суянган ҳолда иш кўринг. Билингки, реаллик йўқ жойда албатта ёлғон ҳукм суради. Ёлғон эса одамни жарлик томон етаклайди. Бугун ишхонангизда кеч хуфтонгача қолиб кетишингиз мумкин. Демак, кечқурунга мўлжалланган кўнгилочар тадбирларни бошқа кунга қолдиришингизга тўғри келади. Моддий аҳволингиз бугун яхшиланадиган ҳолатда эмас. Шунинг учун харид масаласини тўхтатинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

5 сентябрда биринчи бўлиб илгари ишда йўл қўйган хатоларни ёдга олинг. Айниқса, бугун катта иш бошлаш арафасида бўлсангиз, хатолар такрорланиши керак эмас. Кун давомида барча тадбирларда фаол иштирок этинг. Айниқса, молиявий йўналишдаги тадбирларни ўтказиб юборманг. Кечқурун иммунитетни кўтарувчи муолажаларни бошласангиз ҳам зиён қилмайди. Тоза ҳаво сайрини унутманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Яқин инсонлар билан муносабатларни янада яхшилаш ҳаракатида бўлинг. Бугун мавқени оширишга хизмат қилувчи имкониятларингиз деярли кўзга ташланмайди. Молиявий муаммолар сизнинг фойдангизга ҳал бўлиши мумкин. Лекин харид масаласида тежамкорликка эътибор қаратинг. Бугун сурункали хасталикларни даволаш, саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган амаллар хайрли кечади. Кечқурун овқатланиш режимини яна бир карра ёдга олинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

5 сентябр куни бошқачароқ айтганда, кун бўйи жанговар ҳолатда бўлишингиз талаб этилади. Бу сизга илгари ечимини топмаган ва бугун пайдо бўладиган муаммоларни бартараф этишда катта ёрдам беради. Шахсий ҳаётингизда ҳам сезиларли ўзгаришлар кўзга ташланади. Жуфтингиз билан муносабатлар қай йўналишга қараб ҳаракатланиши ўзингизга боғлиқ. Серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг. Хизмат сафарига отланиш зарурати туғилса, бош тортманг.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 5 сентябрь куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?