06:00 / 13.09.2018
4 800

Семизлик ақлий салоҳиятга салбий таъсир кўрсатиши аниқланди

Семизлик ақлий салоҳиятга салбий таъсир кўрсатиши аниқланди
Америкалик олимлар жамоаси ортиқча вазн мия фаоллигига салбий таъсир кўрсатишини аниқлашди. Science News шу ҳақида хабар берди.

Тадқиқот икки гуруҳга ажратилган лаборатория сичқонларида ўтказилди. Биринчи гуруҳ кемирувчилари калорияли озиқ-овқатлар билан, иккинчи гуруҳдагилари эса тавсия қилинган миқдордаги калорияли маҳсулотлар билан озиқлантирилди.

Уч ой ичида биринчи гуруҳ сичқонларининг вазни иккинчисига нисбатан ўртача 40 фоизга ошди, уларнинг ақлий салоҳияти эса пасайди. Масалан, сичқонларнинг лабиринтдан чиқиши секинлашгани ва ташқи таъсирларга секинроқ реакция қилаётгани кузатилган.

Ортиқча вазн тўплаган сичқонларда микроглийлар - ақлий салоҳиятга таъсир қилувчи ҳужайралар сони ошгани аниқланган. Мутахассислар бу ўз-ўзидан хавфли эмаслиги, лекин уларнинг кўпайиши миядаги сигналларни секинлаштириш мумкинлигини маълум қилишди. Олимлар соғлом сичқонлар ортиқча вазнли сичқонларга нисбатан нафақат тезкор, балки ақллироқ ҳам эканини таъкидлашмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Семизлик ақлий салоҳиятга салбий таъсир кўрсатиши аниқланди