12:42 / 15.09.2018
5 543

Айбдорлик ҳисси

Айбдорлик ҳисси
Биринчи фарзанди дунёга келганда у ўғлини ҳалол, етук, комил инсон бўлсин дея Комил деб исм қўйди. Орадан икки йил ўтар-ўтмас иккинчи фарзанди ҳам туғилди. У иккинчи фарзандига Умид деган исм танлади. У фарзандларини билим олишига жиддий эътибор қаратарди.

Орадан йиллар ўтиб катта ўғли ўқитувчи, кичиги эса физик олим сифатида ном қозонди. Бироқ, кутилмаганда катта ўғли пора билан қўлга тушиб қамалиб кетди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай кичик ўғли ҳам қандайдир аёлга илакшиб оиласини ташлаб бутунлай кетиб қолди. У отасиз қолган набираларига қараб унсиз йиғларди. У икки фарзандини ҳеч кимдан кам қилмай, билимли қилиб ўстирди, бироқ уларга худони танитмаган эди.
Оқил ТЎРАҚУЛ

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Айбдорлик ҳисси