19:11 / 15.09.2018
5 407

Ерда оёқяланг: бу вақтда тана билан нима содир бўлади?

Ерда оёқяланг: бу вақтда тана билан нима содир бўлади?
Узоқ аждодларимиз ерда оёқ яланг юришган. Улар бунинг фойдасини билишган ва мўъжизавий таъсирни бошдан кечиришган. Кўпчилик замонавий кишилар эса ерга кир нарса сифатида қарашади. Улар бу «кир»да организм учун ёрдам берадиган ўсимликлар ўсишини унутадилар.

Болалар сунъий қопламали майдончаларда сайр қилишади, катталар эса оёқ кийимсиз юришни «одобдан эмас» деб ҳисоблайдилар. Шундай қилиб, нотўғри фикрлар пайдо бўлади. Туғилиши биланоқ чақалоқлар майса устида юриш ҳисси қандай бўлишини ҳис эта олмайдилар, улар сайёрамизнинг энергетик майдонини сезишмайди.

Сайёрамиз манфий зарядланган. Шунинг учун ялангоёқда сайр қилганимизда манфий электронларни сингдирамиз. Бу эса танамизни манфий зарядланган ҳолатини қўллаб-қувватлайди. Ушбу ҳолат қуёш ва ичимлик сувини ичиш каби фойдали. Бундан ташқари, бу каби таомиллардан кейин уйқу яхшиланиб, оғриқли ҳислар камаяди. Айрим касалликлар учун ҳам даво бўлади.

Нафақат тупроқ ва майса, балки хонадаги пол устида ҳам оёқ яланг юриш мумкин. Бу зўриқишни олиш, асаб тизими функциясини тиклаш, оғриқларни камайтириш, шунингдек, юрак қон-томир касалликларида мустақил ёрдам кўрсатишдаги аъло экологик стратегиядир.

Фото: Pixabay

Оддий қилиб айтганда, бундай сайрларни одам организми ва саломатлиги учун энг фойдали нарсалар, масалан, мусаффо ҳаво, тоза сув, қуёш, фойдали маҳсулотлар ва спорт кабилар қаторига киритиш мумкин.

Энди сиз ҳам ана шундай сайрларни амалга оширасизми?

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ерда оёқяланг: бу вақтда тана билан нима содир бўлади?