16:18 / 26.09.2018
4 494

Маск илк ишланмаларига маблағни қаердан олган?

Маск илк ишланмаларига маблағни қаердан олган?
Илк даромад манбалари: ўйинлар, тахтани тиладиган арра, “компьютер устаси” хизматлари ва тунги клуб

Илон Маск болалигидаёқ дастурлаш орқали пул ишлашган. У 1984 йилда Blastar компьютер ўйинини ёзиб, уни жанубий Африканинг PC Office Technology журналида нашр эттирган ва эвазига 500 доллар олган.

1988 йилда Жанубий Африкадан Канадага келиб, Маск дастлаб Вальдек қишлоғидаги қариндошининг фермасига ишга кирди, кейин Ванкувердаги тахта тилиш цехларидаги қозонхоналарни тозалади.

Канадада Маск акаси Кимбал билан биргаликда навбатма-навбат тадбиркорларга қўнғироқ қилишар,иш ҳақида келишиш учун уларни тушликка таклиф қилишарди. Улар Янги Шотландия банки менежери Питер Николсонга ёқиб қолишди. Кейинчалик у Илонга банкда соатига 14 долларга амалиёт ўташни таклиф қилди ва унинг устозига айланди.

Кингстондаги Куинс университетида ўқиш вақтида Маск буюртма асосида компьютерларни йиғар ва уларни таъмирларди. 1992 йилда у Пенсильвания университетида ўқиш учун кўчиб ўтди. Маск курсдошлари билан ўнта ётоқхонали уйни ижарага олди. Ўқиш ва турар-жой ижарасини тўлаш учун дам олиш кунлари уйни тунги клубга айлантирарди. Ўз тенгдошларини дам олиш учун уйга таклиф этарди. Бироқ доим кечки тадбирларни ўзи назорат қилган.

1995 йилда Маск Стэнфорд аспирантурасига ўқишга кирди. Бироқ икки кун ўтгач, интернетни ривожлантириш ва шахсий интернет-компаниясини яратиш керак, деган фикр билан у ердан кетди. Унинг ғояси – “Ҳар бир одам яқин орадаги пиццахонани топиши ва унга қандай етиб олиш бўйича тушунтиришни олиш имкониятига эга бўлиши керак”.

Global Link — Маскнинг илк компанияси

Эшли Вэнснинг “Илон Маск ва фантастик келажакни излаб” китобида Маскнинг отаси ўғлининг илк стартапи учун 28 минг доллар бергани айтилган. Бироқ Маск буни инкор этади: унинг отаси билан муносабатлари мураккаб эди. Вэнс билан суҳбат давомида у ўғлининг хизматларини ўзиники қилиб кўрсатган.

“У ҳеч нима қилмасди. Коллеж учун ҳақ тўламасди. Биз акам билан ўқиш учун тўловни стипендия, кредит ва бир вақтнинг ўзида иккита жойда ишлаб тўлардик”.

Илк компания учун олинган молиялаштириш Кремний водийсидаги кичик сармоядорлар гуруҳи томонидан берилган.

1995 йилда Илон ва Кимбал Маск Global Link компаниясини очишди. У илк компьютер фойдаланувчилари учун маҳаллий компанияларни излаш сервисини ишлаб чиқиш билан машғул эди. Компанияни очишда ака-укаларнинг дўсти Грэг Кури ёрдам берган. У шахсий жамғармасидан 6 минг доллар киритган.

Илон ва Кимбалнинг пули деярли бўлмагани сабаб аъло даражадаги қарорни қабул қилишди: деярли пул сарфлашмасди, ёстиқ устида ухлашарди, офисдан бир неча квартал узоқда бўлган жамоат жойида ювинишарди.

Ака-ука битта компьютердан фойдаланишган: тунда унда ишлаб, кундуз куни серверни ишга туширишган. Интернет арзон модем ва коммутатор орқали ишлаган, кейинчалик офиснинг пастида жойлашган провайдер билан келишишга муваффақ бўлишди: ака-ука симни зина бўйлаб провайдер офисига ўтказиш учун деворда тешик очишди.

Сайт ишга туширилиши билан Илон Маск савдо нуқталарида дастур савдоси учун учта кишини ишга олди. Харажатларни минимал даражагача пасайтириш кичик буюртмалардан ҳам фойда олиш имконини берди. Бу эса сармоядорлар учун жозибадор кўринарди.

Инвестициялар ва Zip2 деб қайта номлаш

Global Link омон қолди ва компанияларга харитада тўлов асосида жойлашишни таклиф қилиб, аста-секин кенгая борди.1996 йилда Mohr Davidow Ventures фонди эгалик ҳуқуқининг асосий пакети эвазига 3 млн доллар миқдорида сармоя киритишга розилик берди. Компания номини Zip2 деб ўзгартиришди. Илон Маск ўрнига тажрибали тадбиркор Ричард Соркин бош директорга айланди. Маск ижрочи вице-президент ва техник директор ўрнини сақлаб қолди.

Соркин раҳбарлиги остида Zip2 ўз платформасини газеталарга таклиф этишни бошлади. Улар эса интернет обуначилар учун маҳаллий каталогларни тузишарди.

The New York Times илк мижозга айланди. Келишув доирасида The Boston Globe газетаси Boston.com сайтидаги ҳодиса ва кўришга арзирли жойлар ҳақидаги маълумотларни жойлаштирарди.

1998 йилда Zip2 платформаси базага санъат объектлари, кўнгилочар масканларни киритди ва компанияларни турли категорияларга ажратди. Zip2 160 та газета билан ҳамкорлик қилар, кичик шаҳар, туман ва штатлар учун қўлланмалар ишлаб чиқарди. Илон Маскнинг сўзларига кўра, 20 та газета шаҳарлар бўйича тўлиқ гидларга айланди, қолганлари эса гидларни маҳаллий жойлар бўйича веб-сайтларга жойлаштирди.

Маск Соркиннинг бизнес бошқарув сиёсатига рози эмасди. 1998 йилда у Zip2’нинг ўзига ўхшаш сервис CitySearch билан бирлашувига қарши чиқди. Директорлар кенгашини Соркинни алмаштиришга кўндирди. Дерек ПраудианZip2’нинг янги бош директорига айланди.

Zip2’нинг сотиб олиниши ва янги ибтидо

1999 йилда Compaq Computer Zip2’ни 307 миллион долларга сотиб олди. Компания Altavista қидирув тизими ҳамда сотиб олинган Compaq’нинг бўлинмасига айланди. Ўзининг гидни излаш бўйича қидирув имкониятини кенгайтирди.

Маск 22 миллион доллар олди. Пулнинг бир қисмини илк онлайн-банклардан бири - X.com’ни яратиш учун сарфлади. Кимбал X.com инвесторига айланди. 2001 йилнинг июнь ойида сервис PayPal тўлов тизими билан бирлашди. Илон Маскка PayPal’дан 165 миллион доллар тегди. Ундан 100 миллион долларни SpaceX’ни яратиш учун сарфлади.

Кимбал Маск Нью-Йоркка кетди ва у ерда Funky Talk ижтимоий тармоғини яратди. Ҳозирда Кимбалнинг шахсий ресторан бизнеси ва овқатланиш тизими бор. У соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи Learning Gardens ўқув дастурини ҳам ишлаб чиққан.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Маск илк ишланмаларига маблағни қаердан олган?