12 624
«Сарвқомат дилбарим» фильмида Адиз Ражабов иштирокидаги ўпишиш саҳнаси қандай суратга олинган? (видео)
Режиссёр Сарвар Каримов «Улар» дастурига берган интервьюси давомида қирғизистонлик киноижодкорлар билан ҳамкорликда суратга олинган «Сарвқомат дилбарим» фильмидаги бош қаҳрамонларнинг ўпишиш саҳнаси ҳақидаги саволга жавоб берди.
Маълумот учун, 2018 йилда экранларга чиққан «Сарвқомат дилбарим» фильмида бош ролларни ўзбекистонлик Адиз Ражабов ва қирғизистонлик Мадина Талибек ижро этган.
— «Сарвқомат дилбарим» фильмида бош қаҳрамон Илёс ва Асалнинг ўпишиш, бўса олиш саҳнаси бор. Актёрлар бунга қандай қаради? «Биз профессионалмиз, муаммо йўқ», дейишдими ёки қандайдир муаммо туғилдими?
— Биласизми, агар мен ўша саҳнани съёмканинг бошида, биринчи-иккинчи кунларда олганимда, улар учун бу ғалатироқ бўлиши мумкин эди. Шуни ҳисобга олиб, бу саҳна тасвирга олиш ишларининг охирроғида олинди. Адашмасам, бу актрисамиз Мадина Талибекнинг охирги съёмка куни эди. Унгача актёр ва актрисалар бир-бирини анча яхши таниб, дўстлашиб қолганди. Тўғри, Мадина ҳам сал уялди — барибир ёш қиз, турмушга чиқмаган, ҳижолатроқ бўлгандек бўлди. Лекин кейин: «Бу нарса асар учун керак», деди, Адиз ака ҳам яхши партнёр сифатида қўллаб-қувватлади. Шундан кейин бу саҳнани қийинчиликсиз олдик. Учта дублда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди