2035 йилга келиб тиббиёт IT бозори 1,5-2 трлн долларни ташкил этади

  • Тиббиёт
  • 18-06-2016, 14:02
  • 1 291
  • 2035 йилга келиб тиббиёт IT бозори 1,5-2 трлн долларни ташкил этади

    2035 йилга келиб, тиббиёт соҳасида қўлланиладиган IT (информацион технологиялар) жиҳозлар бозори кўлами 1,5-2 трлн долларга етади, деб баёнот бермоқда "Р- Фарм" компаниялар гуруҳи тиббиёт йўналиши раҳбари Михаил Самсонов. У, ПХИФ-2016 доирасида ташкил этилган "Миллий технология ташаббусида ITнинг ўрни" номли амалий нонуштасида қилган чиқишида шундай фикрларни билдирган. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар берди.

    "Health Net бозори доирасида (интернет + тиббиёт), информацион технологиялар ҳақида сўз юритилса, ҳозирги вақтда у 90 млрд доллар атрофида, аммо 2035 йилга келиб бу рақам 1,5-2 трлн доллар бўлиши кутилаяпти", - деган Самсонов.

    Умуман, Health Net соҳасида учта йўналиш: IT, тиббиёт ва генетикани ажратиб кўрсатиш мумкин, деб аниқлик киритган Самсонов.

    "Health Net - бу келажак технологияларидир. Янги бозорлар ёки бир неча йиллардан сўнг пайдо бўладиган бозорлар ҳажми ҳозирдаёқ 1 трлн долларга баҳоланади. Тахминимизча, бу рақам 2020 йилда 2 трлн, 2035 йилга келиб, 4 трлн доллар атрофида бўлади", - деб башорат қилган эксперт.

    Умуман олганда, Самсоновнинг қайд этишича, соғлиқни сақлаш бозори дунёдаги энг йирик бозорлардан бири бўлиб, ўтган йил якунига кўра, унинг ҳажми 9 трлн доллар атрофида бўлган.