2017 йил феврали бошида Хитойда 16 йил аввал экстракорпорал уруғлантириш ёрдамида пайдо қилинган ва музлатиб қўйилган эмбриондан ўғил бола дунёга келди, деб ёзади Дарё нашри.
Ғаройиб боланинг онаси табиий йўл билан ҳомиладор бўла олмайдиган 46 ёшли хитойлик аёл бўлди. Ўзининг бепуштлигидан у ёшлигидаёқ хабар топган эди, аммо бу унинг ўз болаларини дунёга келтириш истагини тўхтатиб қола олмади. 2000 йилда у Гуанчжоудаги клиникага мурожаат қилди ва ЭКУ (экстракорпорал уруғлантириш) ёрдамида ўғил туғиш имкониятига эга бўлди.
ЭКУ технологияси дунё бўйлаб бепуштлик ҳолатларида кенг қўлланилади. Бунда аёл организмидан тухумҳужайра олинади ва пробиркада сунъий равишда уруғлантирилади. Ҳосил бўлган эмбрион инкубатор шароитида 2—5 кун давомида ривожланади. Шундан сўнг эмбрионни бачадон бўшлиғига ўтказишади.
Яқинда Хитой «бир оила — бир фарзанд» қоидасини бекор қилгач, кўплаб одамлар янгиликдан фойдаланишга киришди. 2000 йилда 18 та эмбионни музлатиб қўйган хитойлик аёл ҳам клиникага қайтиб, мавжуд материал асосида унда ЭКУ процедурасини ўтказишни сўради.
Ҳомиладорлик ҳам, туғруқ ҳам асоратсиз кечди ва 3,8 килограммли соғлом бола туғилди. Унинг 16 ёшли акаси ҳам худди шундай соғлом, у укасини қувонч билан кутиб олди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда