18:18 / 01.03.2017
17 092

Асаларилар инсон ҳаёти учун илонлардан кўра хавфлироқ эканлиги аниқланди

Асаларилар инсон ҳаёти учун илонлардан кўра хавфлироқ эканлиги аниқланди

Австралиялик олимлар асалариларни барча ҳашаротлар орасида инсон ҳаёти учун энг катта хавф деб эълон қилишди, деб ёзади Соф.уз сайти.

Австралияда 2000 2013 йилларда қайд этилган заҳарланиш ҳолатларини ўрганган олимлар асаларилар бошқа заҳарли жонзотларга қараганда хавфлироқ деган хулосага келишган. Қайд этилишича, 13 йил давомида ҳашаротлар ва бошқа заҳарли жонзотлар чақишидан заҳарланиш ҳолати 42 минг маротаба қайд этилган. Асалари ва қовоғаридан заҳарланиш барча мурожаатларнинг 33 фоизини ташкил этган.

Кейинги ўринларни ўргимчаклар (30 фоиз) ва илонлар (15 фоиз) банд этган. Австралияда 2000 2013 йиллар давомида 27 киши илон чақиши туфайли ҳаётдан кўз юмган. Асалари ва қовоғари чақишидан оламдан кўз юмганлар сони ҳам шунчага тенг.

Аммо қайд этилган давр мобайнида асалари ҳужумига учраш ҳоллари илонлар билан солиштирганда анчагина (мос равишда 33%-15%) кўп бўлган. 13 йил давомида асалари ва қовоғари ҳужумидан 12 351 марта жабр кўрилган ва шундан 27 тасида ўлим қайд этилган. Бундан ташқари медуза заҳридан 3 марта, кана чақишидан 3 марта ва чумоли заҳаридан 2 марта ўлим қайд этилган.

Мелбурн Университетидаги заҳаршунос олим Ронел Велтонинг маълум қилишича, ўлим кўрсаткичи от ва ит каби уй ҳайвонлари билан тўқнашувларда юқори бўлган. Ҳайратланарлиси, ҳашаротлардан жабр кўриш ҳолатлариниг ярмидан кўпроғи одамларнинг ўз уйларида содир бўлган.

Тадқиқотчилар аниқлашича, ҳашарот чаққанда инсон танасида заҳарга қарши аллергик реакция юз беради. Қайд этилган ўлим ҳолатларининг ярмидан кўпроғига айнан шу реакция сабаб бўлган.

“Кўп одамлар асаларилардан илондан қўрққанчалик хавфсирашмайди. Олдин аллергияга учрамаган инсонларни илк бор ҳашарот чаққанда ҳеч қандай белги юзага чиқмайди, аммо орагизмдаги аллергик сезувчанлик ривожланиб боради”, – дейди тадқиқотчи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Асаларилар инсон ҳаёти учун илонлардан кўра хавфлироқ эканлиги аниқланди