10:39 / 06.04.2017
12 698

Истарали кишилар кам касал бўлиши аниқланди

Истарали кишилар кам касал бўлиши аниқланди
Олимлар истарали кишиларда астма, қандли диабет ва гипертония касалликлари билан оғриш ҳоллари кам учрашини аниқлади, деб ёзади «Соф.уз» сайти. Жисмоний кўркамлик даражаси юқори бўлган аёллар ва эркакларда саломатлик билан боғлиқ муаммолар шунчалик кам бўлади.

Улар ҳаётлари давомида ўзларини анча соғлом ҳис қилиб, кам ишлаб, жисмоний ва руҳий касалликларга кам чалинади.

Бундай ғайриоддий натижалар АҚШнинг Цинцинатти университети олимлари ўтказган тажрибаларда қайд этилди. Унда 24 ёшдан 35 ёшгача бўлган 15 минг эркак ва аёллар қатнашди.

Уларнинг ташқи кўриниши фотосуратлар орқали бошқа иштирокчилар томонидан баҳоланди. Оғриган касалликлари ва айни пайтдаги аҳволларини эса одамлар ўзлари кўрсатди.

Аёллар ва эркаклар жуда хунук, хунук, ўртача, чиройли ва жуда чиройли каби бешта категорияга ажратилди.

Жуда чиройли деб аниқланган кишилар ўз саломатлигини анча ижобий баҳолаган ва кам касал бўлган. Уларда юқори қон босими, қандли диабет, астма, депрессия кабилар билан оғриш эҳтимоли кам бўлиб чиққан.

Тадқиқотчилар фикрича, уларнинг натижалари кўркамлик соғлом генлардан дарак бериши ҳақидаги назарияни тасдиқлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Истарали кишилар кам касал бўлиши аниқланди