Писта (семичка) инсон ҳаёти учун ўта хавфли маҳсулотдир!!! » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Писта (семичка) инсон ҳаёти учун ўта хавфли маҳсулотдир!!!

Тиббиёт 9-05-2017, 19:35 2 173
Писта (семичка) инсон ҳаёти учун ўта хавфли маҳсулотдир!!!
Америкадаги Мичиган университети олимлари семичка таркибида инсон ҳаёти учун ўта хавфли заҳарли модда мавжудлигини аниқлашди, деб ёзмоқда Hordiq.uz. Тадқиқотлар Танзанияда ўтказилди. Ва маълум бўлдики, семичка таркибидаги афлотоксин заҳарли моддаси одамни бир кун келиб ўлдираркан.

Бу модда илгари фақат қўзиқориннинг баъзи турлари таркибида учраши айтилганди. Афлотоксин организмга кириб боргач, биринчи бўлиб жигарни ишдан чиқаради, кейин танадаги бошқа аъзоларни йўқ қилишга ўтади.

— Бу модда жуда кучли заҳар ҳисобланади, — деди олимлардан бири. — Йилига шу модда туфайли 155 минг нафаргача одам ҳаётдан кўз юммоқда. Семичкадан бу заҳарни олиб ташлаш учун уни қайта ишлаш зарур.

Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, афлотоксин нафақат семичка, балки маккажўхори, ерёнғоқ, бодом таркибида ҳам учрайди.


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.