Эрта ўлимнинг икки асосий сабаби аниқланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Эрта ўлимнинг икки асосий сабаби аниқланди

Тиббиёт 10-05-2017, 11:01 3 320
Эрта ўлимнинг икки асосий сабаби аниқланди
Швециялик шифокорлар инсоннинг эрта ўлимига сабаб бўлувчи икки асосий омилни аниқлади. European Journal of Preventive Cardiology журналида чоп этилган тадқиқотнинг қисқа мазмунини Sof.uz нашри келтирмоқда.

Олимларнинг фикрича, эрта ўлимнинг асосий сабаблари орасида биринчи ўринни чекиш, иккинчи ўринни эса паст жисмоний тайёргарлик эгаллайди. Бундай хулосалар Гётеборг шаҳрида олиб борилган узоқ муддатли кузатишлар натижасида қўлга киритилди. Жами 1913 йилда туғилган 792 киши кузатиб борилди. Кузатувлар 45 йил давом этди.

Тадқиқот бошланган 1963 йилда кузатув остидаги инсонлар 50 ёшда эди. 1967 йилда 656 киши организмнинг максимал кислород сингдириш салоҳиятини кўрсатувчи VO2 max тестини топшира олди. Қолганларга эса акс таъсир хавфи туфайли тест топшириш тақиқланди.

2012 йилда тадқиқот муаллифлари инсонларнинг ўлим сабабларини ўрганиб чиқди. Натижаларга кўра ўрганилган эркаклар уч гуруҳга бўлинди (дақиқасига 2,00, 2,26 ва 2,56 литр кислород истеъмол қилганлар). Бу гуруҳлар VO2 max кўрсаткичлари билан эрта ўлим таҳдиди корреляциясини акс эттиради.

Жисмоний машқлар давомида организм қанчалик кўп кислородни сингдира олса, эрта ўлим хавфи ҳам шунчалик паст бўлар экан.

Чекиш, юқори босим ва қон таркибидаги холестерин миқдори ҳам эрта ўлим билан алоқадор омиллар деб топилди.
loading...


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.