00:01 / 20.06.2017
15 180

Қандай ҳолатдаги сабзавот ва мевалар фойдалироқ: янги узилганларими ёки музлатилганлари?

Қандай ҳолатдаги сабзавот ва мевалар фойдалироқ: янги узилганларими ёки музлатилганлари?
Одатда, биз янги терилган сабзавотлар, мевалар ва резавор меваларни афзал кўрамиз. Бизга музлатилган озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида фойдали микроэлементлар камайгандек бўлиб кўринади. Бу ҳақиқатан ҳам шундайми ёки йўқлигини кўриб чиқамиз.

Озиқ-овқатларнинг таъмини ва янгилигини сақлаб қолиш учун кўпчилик музлатишга уриниб кўрди. Биринчи бўлиб ХХ аср бошларида кашфиётчи Кларенс Бёрдсай бунга эришишга муваффақ бўлди.
Бугунги кунда музлатишдан олдин сабзавотлар устидан қайноқ сув қуйилади. Озиқ-овқатлар ҳароратнинг бундай тарзда ўзгариши натижасида таркибидаги баъзи фойдали элементларни йўқотади.

Лекин шуни эсда тутинг:
Янги озиқ-овқатларга ҳеч қандай ишлов берилмаса ҳам улар таркибидаги озуқавий моддаларнинг бир қисмидан ажралади.
Масалан, яшил нўхат терилганидан кейин 24–48 соат давомида таркибидаги C витаминининг деярли ярмини йўқотади.
Калифорния Университети ходимлари музлатилган ва янги сабзавотлар таркибидаги озуқавий моддаларни ўзаро солиштириб кўрди, лекин ҳеч қандай жиддий фарқ топа олмади.

Масалан музлатилган маккажўхори, қорағат ва қўзоқли ловияларда C витамини янги узилганларига қараганда кўпроқ эканлиги аниқланди. Шунингдек, музлатилган брокколи таркибида B2 витамини кўпроқ сақланар экан.
Олимлар бошқа тадқиқотлар доирасида музлатилган ва янги терилган озиқ-овқатлар таркибидаги клетчаткалар, магний, рух, темир ва кальцийларни солиштириб кўрганида аҳамиятли фарқларни топа олмади.

Музлатиш камерасида сақланган сабзавотлар ва мевалар ҳамма витаминлар ва минералларни ушлаб туради.
Озуқавий моддалар миқдори тўғрисида хавотир олиш керак эмас. Музлатилган ва янги узилган озиқ-овқатлар орасидаги асосий фарқ — фақат уларнинг мазасида.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қандай ҳолатдаги сабзавот ва мевалар фойдалироқ: янги узилганларими ёки музлатилганлари?