Шифокорлар фикрича, мияни «кучайтирувчи» 10 та энг фойдали маҳсулот » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Шифокорлар фикрича, мияни «кучайтирувчи» 10 та энг фойдали маҳсулот

Тиббиёт 30-06-2017, 09:02 2 561
Шифокорлар фикрича, мияни «кучайтирувчи» 10 та энг фойдали маҳсулот
Соғлом овқатланишнинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий фойдалари жуда кўп. Мия ҳам ўпка, юрак ва мускулларга ўхшаб, дармондориларга эҳтиёж сезади. Аммо шундай маҳсулотлар, сабзавот ва мевалар борки, уларнинг хотирани мустаҳкам тутиш, мияни яхши ишлаши ва саломатлиги учун фойдаси жуда катта.

1. Апельсин, қовун, бодом, ёнғоқ каби таркибида E витамини юқори бўлган маҳсулотлар танадаги қон айланиш тизимини яхшилайди. Қоннинг яхши айланиши – миянинг яхши ишлаши демакдир. Апельсиндаги С витамини, каротин ва В гуруҳидаги витаминлар уйғунлашган ҳолда бўлиб, гипоталамусда одамни стрессдан ҳимоя қилувчи гормонлар ишлаб чиқилишини таъминлайди. Организмда бу витаминлар етарли бўлганда зарурат туғилган пайтда организмда норадреналин – стресс вазиятларда ҳимоя реакциясини ишга туширадиган ва яхши кайфиятни таъминлайдиган модда ишлаб чиқарила бошлайди. Бундай витаминлар етишмаганда эса норадреналин ўрнига ишончсизлик ва қўрқув гормони – адреналин синтезланади. Сурункали қувватсизликда бош мия фаолиятини яхшилаш учун ярим пиёла апельсин ва олма шарбатини аралаштириб, 1 чой қошиқдан майдаланган ёнғоқ ва асал қўшилади. Эрталаб ва кечқурун 2 ош қошиқдан ичилади.

2. Фасоль ва бошқа дуккакли экинлар таркибида мўл бўлган целлюлоза – бириктирувчи тўқима қон таркибидаги глюкоза ва қанд миқдорини меъёрида бўлишини таъминлайди. Глюкозани миянинг “ёқилғиси” дейиш мумкин. У миянинг қувват манбаи сифатида жуда фойдали. Шифокорлар ҳар куни 1-2 қошиқ миқдоридаги ловия ёки фасоль ейишни маслаҳат беришади.

3. Броколли таркибида целлюлоза, калий, фосфор, кальций, темир, синк, магний, олтингугурт, витамин C, К ва А моддалари бор. Бу витаминлар мия фаолиятини, хусусан хотирани яхшилайди, суякни мустаҳкамлайди. Брокколини мунтaзам истеъмол қилиш танага стрессга қарши курашишга ёрдам беради.

4. Қулупнай, черника, олча, малина, маймунжон ва бошқа резавор мевалар саратон касаллигининг олдини олувчи антиоксидант моддаларга эга. Тадқиқотлар қулупнай билан черниканинг хотирани яхшилашини, малина, қулупнай, маймунжон ва ертутининг уруғлари омега-3 кислотасига бойлиги кўрсатди. Янги узилган меваларни салатларга, сабзавотли таомларга, мюслига қўшиш ёки шунчаки истеъмол қилиш мумкин.

5. Қора шоколад таркибида чарчоқни қолдирувчи ва кайфиятни кўтарувчи моддалар мавжуд. Қора шоколад таркибидаги эндорфин (бахт гормони)нинг кўпайишини рағбатлантиради. Бош миядаги хурсандчилик марказига ижобий таъсир ўтказади, организм фаоллигини бир меъёрда ушлаб туради. Шоколад қариш жараёнини секинлаштиришга ёрдам беради. Қора шоколад эркакларда юрак инфаркти юзага келишини 17%га қисқартиради, аёлларни эса ёш кўринишларини таъминлайди. Таркибида 60 фоиз какао бўлган қора шоколад эътиборни жамлашда энг кўп фойда бериши аниқланди, бироқ у қон босимини оширади. Олимлар бу муаммони кўк чой орқали ҳал қилишни тавсия қилишади. Кўк чой таркибидаги L-тианин аминокислотаси қон босимини меъёрлаштиради.

6. Ёнғоқ таркибида UC, B 1, B 2, PP витаминлари, каротин, ошловчи моддалар, хинонлар ва эфир мойи, бириктирувчи тўқималар, темир ва кобальт тузлари ҳамда рух моддаси мавжуд. Қадимги юнон тарихчиси Геродот ҳам ёнғоқ ақлий фаолиятга ижобий таъсир этади, деб ёзади. Бундан ташқари, ёнғоқлар фолий кислотаси ва кальцийнинг манбаи ҳисобланади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, агар кунига 2 та ёнғоқ истеъмол қилинса, хотира анча яхшиланади. 4 та ёнғоқ истеъмол қилинса, организмни антиоксидантлар билан кучлантиради, иммунитетни ва ҳужайралар ҳимоясини яхшилайди.

7. Балиқда омега-3 ёғ кислоталари ҳамда ярим тўйинмаган ёғ кислоталари кўп миқдорда бўлиб, айнан ўсмирлар ва гўдакларнинг ақлий ривожланишида катта аҳамиятга эга. Яна балиқ мойи таркибидаги кальций, фосфор рахит ва остеопороз касаллигида кони фойда. Бостон олимлари узоқ изланишлардан сўнг “балиқ маҳсулотлари мия фаолиятини яхшилаб, кўриш қобилиятини оширувчи ҳамда юрак қон томир касаллигини даволовчи хусусиятга эгалигини исботлашди. Айниқса, ўрта ёшли кишилар ҳафтада бир марта бўлса ҳам балиқ истеъмол қилишлари лозим.

8. Қовоқ уруғида бош мияси учун фойдали рух моддаси, А, С ва Е витаминлари мавжуд. Рух қонда тўқима регенерацияси учун масъул, инсулин ҳосил бўлишини ва мушаклар қисқаришини бошқаради, простата ва кўпайиш аъзолари фаолиятини меъёрлаштиради, эркаклик хусусиятини ва қоннинг яллиғланишга қарши хусусиятини оширади. Рух таъм ва ҳид сезгиси бузилишини тиклашда ёрдам беради. Ундаги цинк – рух моддаси хотира мустаҳкамлиги, тўқималарнинг ўсиши ва оқсиллар синтезида муҳим рол ўйнайди. Қовоқ уруғи мия ва танадаги заҳарли токсинларни бартараф этиб баданнинг ортиқча вазнини камайтиради. Қовоқ уруғи целлюлозага ва тўйинмаган ёғ кислоталарига бой бўлиб, булар мия учун фойдали. Қовоқ уруғи мия учун фойдали бўлган магний моддасига бой. Мунтазам равишда қовоқ уруғини истеъмол қилинг.

9. Помидор — биоактив моддаларнинг йиғиндиси ҳисобланади. Унинг таркибида табиий шакарнинг барча турлари, органик кислоталар — лимон, олма, В1, В2, В3, К, Р, В6, С витаминлари, каротин ва яна бошқа кўпгина фойдали озуқалар бор. Помидор кучли антиоксидант саналган ликопенга эга бўлиб, истеъмол қилинганида мия қон томирларини кислород билан таъминлайди. Европалик олимларнинг тадқиқоти эса помидор томирларда қон ивиб қолиши (тромб)нинг олдини олишини исботлашган.

10. Гуруч таркибида организм учун озиқ бўладиган моддалар — каротин, витамин-РР, тиамин, минераллар, фоли кислотаси, целлюлоза, организм учун керакли бўлган янги ҳужайралар, аминакислоталар мавжуд. Улар асосан қон айланиш тизимини яхшилайди. Қон айланиш тизими яхши бўлган танада мия фаолияти ҳам жойида бўлади. Оқ гуруч ўзининг шифобахшлиги билан ажралиб турса-да, жигар ранг гуруч ундан қолишмайди. Чунки парҳезбоп таомларга, асосан, жигар ранг гуруч ишлатилади.

Манба: Sof.uz
loading...


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.